Каримов тирик бўлса тарвуз экаман
ФБ даги Чингиз Калтатуркнинг ëзганлари. Муаллиф орфографияси сақланди.
Шунақа пайтлари Худога ишАнворгим келади(т.е. поверить Богу)....ващще супер-мега янгилик!!! Эрталаб Анжонга келгандим, битта жой бизда ишланг, деб, роса ялинганди....менимча, уларни хабари бор ўтган йилги ёзувимдан....ашинда, Каримов ўлгандан кейин давлат ишида ишлайман деб қўйгандим)))) агар бобой яна тирик қолса ер чопиб юравераман, тарвуз парвуз экиб)))
Ўзбекистон халқ артисти Мирзабек Холмедов: "Қуёшимиз сўнмасин.., Ота рози худо рози"
“Каримов ўлганини айтган харидорлардан бирини бозорчилар бутилкалар билан урди”
Sputniknews-Ўзбекистон нашрининг хабар беришича, Тошкент бозорларини айланган нашр мухбирлари Ислом Каримов ўлими ҳақида гап тарқатган харидорлардан бири, бозорчилар томонидан баклажкабўрон қилинган:
“Тошкент бозорларида ҳам ҳаёт қайнамоқда. Гавжум жойлардан бирида биз шундай воқеа гувоҳи бўлдик. Бозорга келган одамлардан бири баланд овозда “кеча тун соат 2да Ислом Каримов вафот этганини аниқ биламан” деб гапира бошлаган эди, яқин атрофдаги сотувчилар унга сувдан бўшаган бутилкаларни ва қўл остида бўлган бошқа буюмларни улоқтиришди. Кейин эса, “агар яна бир марта шундай гапларни айтсанг, оёғингни суғуриб оламиз”, деб пўписа қилишди. Ислом Каримов халқ орасида ана шундай ҳурматга эга, буни ҳеч қандай ижтимоий сўровларсиз тушунса ҳам бўлади”, деб ёзди нашр.
Ижтимоий тармоқларда Каримовни улуғловчи постерлар пайдо бўлди