Ҳозир Канадада истиқомат қилаëтган мустақил журналист Улуғбек Ҳайдаров ўзининг ФБ даги саҳифасида "Тобутдан товуш" драмаси срочно кайта сахналаштирилсин¸ деб ëзди
Ҳурмат Бобожонга
Ижтимоий тармоқлардаги "Каримовга соғлиқ тилаш" марафонига болалар ҳам жалб қилинди.
"Дуо қилайлик" деган маърака
Однаклассники тармоғида президентни дуо қилиш бўйича "тадбир" авжида. Мана ўша тадбирдаги мушоирада айтилган шеър:
Дуо қилинг бобомиз,турсин оёққа!
Тонг хабар эшитиб,йўқотдим хушим,
Хаста бўлган эмиш,юртим бобоси.
Илохим тузалинг,тезроқ юртбошим.
Вужудим титратди,ҳалқим нидоси
. Халқим деб куну-тун,кўрмай халоват.
Ўзбегим номини қилдингиз улуғ.
Топилмас бошқада сиздай матонат.
Соғайинг байрамга,йил келсин қутлуғ.
Соғайинг оёқда тик туринг мағрур,
Миш-мишлар гулламай,топишсин бархам.
Сизла Ўзбекистон,туяди ғурур.
Халойиқ дуоси энг кучли малҳам.
Кетмасалар бўлди,бизларни ташлаб
Каримовга дуо қилиш учун "ОЛЛОҲ" калимасига изн берилди
Бундан атиги ўн кун аввал спортчилар тилидан айтилган "Оллоҳ" калимаси ЎзТВ да цензорлар тарафидан кесиб ташланган эди. Бугунга келиб қўшиқчиларга "Каримов соғлигини Оллоҳдан сўраш" тавсия қилинди. Мана бу эса ана шундай "ижод" намуналаридан бири.