Линклар

Шошилинч хабар
20 декабр 2024, Тошкент вақти: 15:33

Вазирлар маҳкамасининг расмий билдируви, "Алданган аёл" ва қатағон қурбонлари


Ўзбекистонда 1937-1953 йиллардаги бедодлик даврида отилганлар хотирланди. Режиссёр Ҳилол Насимов “Алданган аёл” фильмининг айрим кадрларини кесган ЎзТВ раҳбарларини танқид қилди.

Вазирлар Маҳкамаси: Президент Ислом Каримов ўта оғир аҳволда

Ўзбекистон парламенти ва ҳукумати нашри “Халқ сўзи” газетаси 2 сентябрь кунги сонида инсульт касали билан даволанишга ётқизилган Президент Ислом Каримовнинг аҳволига доир расмий хабарни эълон қилди.

“Азиз ватандошлар, чуқур қайғу билан шуни маълум қиламизки, ўтган суткада Президентимизнинг соғлиғи бирданига ёмонлашди ва шифокорлар вазиятни ўта оғир деб баҳоламоқда” дейилади Вазирлар Маҳкамаси ахборотида.

Эслатиб ўтамиз, газета жорий йил 29 август куни Ислом Каримов стационар даволанишда экани, тўлиқ тиббий кўрик талаб этилиши ҳақида хабар берганди.

Ўзбекистонда 1937-1953 йиллардаги бедодлик даврида отилганлар хотирланди

Ўзбекистонда 31 август куни Қатағон қурбонларини ёд этиш куни нишонланди (“Халқ сўзи”, 31 август).

Қатағон қурбонлари хотираси музейи директори ўринбосари Мурод Зикруллаевга кўра, 1937-1953 йиллардаги бедодликлар туфайли Ўзбекистон бўйича 100 минг киши қатағонга учраб, 13 минг киши отиб ташланган. Қатағон қурбонлари орасида давлат ва жамоат арбоблари, фан ва маданият намояндалари қаторида минглаб оддий деҳқон, ҳунарманд-косиб ва ишчи-хизматчилар бор.

Қайд этилишича, Тошкентда қатағон қурбонлари хотирасига атаб ташкил этилган музейга ҳар йили 50 мингга яқин киши ташриф буюрмоқда.

Режиссёр Ҳилол Насимов “Алданган аёл” фильмининг айрим кадрларини кесган ЎзТВ раҳбарларини танқид қилди

Режиссёр Ҳилол Насимов ўзи суратга олган “Алданган аёл” фильмининг Покистонда олинган саҳналарини кесиб эфирга узатгани учун Ўзбекистон телевидениеси раҳбарларини танқид қилди (“Даракчи”, 1 сентябрь).

“Ваҳоланки, бу фильм бадиий кенгаш ва бошқа мутасадди ташкилотларнинг кўригидан ўтиб, томошабинга тақдим қилинганди... Бадиий кенгаш тасдиғидан ўтган маҳсулотни чала-ярим кўрсатишга нима ҳаққи бор? Давлат буюртмаси асосида суратга олинаётган фильм халқчил бўлиши керак, хавф-хатардан огоҳ этиш учун ишланади. Истеъмолчи ҳуқуқини бузишга телевидениенинг баъзи раҳбарларининг ҳаққи борми?” деган Ҳ.Насимов.

XS
SM
MD
LG