Линклар

Шошилинч хабар
22 декабр 2024, Тошкент вақти: 20:57

Ислом Каримов жанозасига кимлар келдию¸ кимлар келмади?

Тобуткашлар.
Тобуткашлар.

3 сентябрь куни Самарқандда мустақил Ўзбекистоннинг биринчи ва ҳозирга қадар ягона президенти бўлиб келган Ислом Каримовнинг дафн маросими бўлиб ўтди. Бу маросимга оид ўзбек телеканалларининг яхшилаб қайчиланган репортажлари баробарида¸ Тожикистон президенти ва Россия Бош вазири расмий сайтларида Тошкентдаги цензорлар назоратидан ўтмаган суратлар ҳам чоп этилди. Жаноза видеоси ва суратларда кўринганлар кимлару¸ кўринмаганлар кимлар?

Кўринганлар...

Ислом Каримов минтқадаги бошқа қўшниларидан фарқли¸ нисбатан яхши муносабатда бўлиб келган Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов¸ аввалига Ислом Каримовни "тожик халқининг отаси" деб атаб¸ сўнгра муносабатлари совуқлашиб кетган Тожикистон президенти Имомали Раҳмон¸ толиблар ва ИШИД исканжасида қолган қўшни Афғонистон президенти Ашраф Ғани¸ Қозоғистон Бош вазири Карим Масимов¸ Қирғизистон Бош вазири Сооронбой Жээнбеков¸ қолаверса¸ МДҲ ҳукуматлари раҳбарлари¸ хусусан¸ Россия Бош вазири Дмитрий Медведев Ислом Каримов жанозасига келган энг юқори мартабали хориж расмийлари бўлди.

Каримов жанозасига келган давлат ва ҳукумат раҳбарлари.
Каримов жанозасига келган давлат ва ҳукумат раҳбарлари.

Туркия ҳукуматини Бош вазир ўринбосари тамсил қилган бўлса¸ АҚШ номидан мамлакатнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Памела Спратленнинг Самарқандга борди.

АҚШ элчиси Памела Спратлен биринчи оилага таъзия билдирмоқда.
АҚШ элчиси Памела Спратлен биринчи оилага таъзия билдирмоқда.

Ислом Каримов жанозасида унинг энг узоқ йиллик ҳамкасби Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев қатнашмади. Айни пайтда¸ 5 сентябрь куни пайдо бўлган норасмий хабарларга кўра¸ Каримов дафн этилган пайтда иқтисоди тараққий қилган йигирмалик саммитида қатнашиш учун Хитойда бўлган Россия президенти Владимир Путиннинг 6 сентябрь куни таъзия билдириш мақсадида Самарқандга келиши кутилмоқда. Нурсултон Назарбоевнинг ҳам¸ норасмий манбаларга кўра¸ яқин келажакда ўз марҳум ҳамкасби қабрини зиëрат қилиши кутилмоқда.

Биринчи оила

Дмитрий Медведев она-қиз Каримоваларга таъзия билдирмоқда.
Дмитрий Медведев она-қиз Каримоваларга таъзия билдирмоқда.

​Ислом Каримовнинг Самарқандда ўтган жанозаси¸ расмий хабарда таъкидланган каби¸ мусулмон урф-одатларига мувофиқ ўтди ва унда Каримовнинг аҳли-аëли қатнашмади. Аммо жанозага қадар ўтказилган расмий видолашув жараëнида биринчи оиланинг фақат икки вакили – марҳумнинг рафиқаси Татъяна Каримова ва унинг кенжа қизи Лола Каримова-Тиллаева оилага билдирилган расмий ҳамдардликни қабул қилди.

Ҳукумат томонидан асосий ҳассакашлар¸ йиғламсираб тобут кўтарганлар Бош вазир Шавкат Мирзиëев ва унинг биринчи ўринбосари Рустам Азимов бўлди.

Тобуткашлар олд сафида Бош вазир Шавкат Мирзиëев ва унинг биринчи ўринбосари Рустам Азимов бўлди
Тобуткашлар олд сафида Бош вазир Шавкат Мирзиëев ва унинг биринчи ўринбосари Рустам Азимов бўлди

Айни пайтда¸ биринчи қатордаги азадор расмийлар сафида президент маъмурияти раҳбари Зелимхон Ҳайдаров¸ конституциянинг 96-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси президенти вазифасини вақтинча бажарувчи Олий Мажлис Сенати раиси Ниғматулла Йўлдошев¸ Қонунчилик палатаси спикери Нурдинжон Исмоиловлар кўринди.

Каримовсиз Ўзбекистонни бошараëтган гуруҳ - (ўнгдан чапга) Шавкат Мирзиëев¸ Зелимхон Ҳайдаров¸ Рустам Азимов¸Нурдинжон Мўйдинов ва Ниғматулла Йўлдошевлар.
Каримовсиз Ўзбекистонни бошараëтган гуруҳ - (ўнгдан чапга) Шавкат Мирзиëев¸ Зелимхон Ҳайдаров¸ Рустам Азимов¸Нурдинжон Мўйдинов ва Ниғматулла Йўлдошевлар.

Кўринмаганлар.....

2013 йилга қадар отасининг вориси кўрилган Гулнора Каримованинг ҳозирда қаерда экани сир сақланмоқда.
2013 йилга қадар отасининг вориси кўрилган Гулнора Каримованинг ҳозирда қаерда экани сир сақланмоқда.

2013 йилга қадар Каримовнинг эрка маликаси ва вориси деб кўрилган Гулнора Каримова¸ унинг 23 яшар ўғли Ислом ва 18 ëшга кирган қизи Имон видолашувда кўринмади. Озодлик манбаларига кўра¸ на Гулнора ва на унинг фарзандлари Самарқандга келмаган. Гулноранинг қаерда экани қаттиқ сир сақланмоқда – айримлар унинг отаси ўлимига қадар хорижга даволанишга олиб чиқилганини айтса¸ бошқалар¸ "руҳий жиҳатдан нобарқарор" бўлиб қолган тўнғич қизнинг Ўзбекистонда уй қамоғида¸ қаттиқ назорат остида сақланаëтганини айтмоқда.

Онаси бобоси қаҳрига учраган 2013 йилдан ўтроқлашган кичик Ислом Каримовнинг хориждан келмагани айтилмоқда.

Гулнора Каримованинг 23 яшар ўғли Исломнинг Лондондан келмагани айтилмоқда.
Гулнора Каримованинг 23 яшар ўғли Исломнинг Лондондан келмагани айтилмоқда.

Видолашув ва жаноза маросимида жамоатчиликка кўринмаган оиланинг яна бир таниқли вакили Лола Каримованинг эри Тимур Тиллаевдир. Ислом Каримов ўлимидан сўнг Тимур Тиллаевнинг на Тошкент ва на Самарқандда кўрилмагани айтилмоқда.Лола Карима-Тиллаева отасининг касали ҳақида ëзганда ўз оиласининг президент-отага яқинлигини кўрсатувчи ушбу суратни илова қилган эди.

Жанозага келмаган ўғил

Ислом Каримовнинг жамоатчиликка унча маълум бўлмаган биринчи хотини Наталья Петровна Кучми билан Пëтр исмлик ўғли бор. Ўзбекистон Фанлар академиясининг Ботаника институтида илмий ходим бўлиб ишлаган Наталья Петровна билан турмуши 1969 йилда бузилган Ислом Каримовнинг ўғли Петр ҳозирда 50 ëшда ва Озодликка маълум бўлишича¸ 90-йиллардан бери асосан Москвада яшайди.

Дипломат ва журналист Алишер Таксанов курсдош дўсти Петр Каримов (ўнгда) билан 1997 йилнинг 9 май куни Москвада.
Дипломат ва журналист Алишер Таксанов курсдош дўсти Петр Каримов (ўнгда) билан 1997 йилнинг 9 май куни Москвада.

1983-88 йилларда Петр Каримов билан Тошкент Халқ хўжалиги институтида бирга ўқиган Алишер Таксанов¸ кейинчалик Москвадаги Ўзбекистон элчихонасининг 2-котиби лавозимида ишлаган пайтида яқин алоқада бўлган.

Озодлик билан суҳбатда Таксанов¸ ўғилнинг ота жанозасида кўринмагани ўзида таажжуб уйғотганини яширмайди.

- Пëтрни¸ афтидан¸ жанозага қўйишмади. У бир Тошкентга бориб¸ молия соҳасида ишлаб ҳам юрди. Лекин муқим яшаш жойи Москва ва билишимча¸ оила қилмаган. Отаси ўғлини бутунлай ташлаб қўйди¸ деб бўлмайди. Орада Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки раисининг Москвадаги ўринбосари бўлиб ишлади. Тошкентга олиб келиб¸ Молия вазири қилиш уринишлари ҳам бўлди. Лекин нимадир ўхшамади ва Петр Москвага қайтиб кетди. Ўгай сингилларини тан олган ҳам эмас¸ улар билан алоқа ҳам қилмаган. Имкон берилса¸ Ўзбекистон учун яхши ишлар қилишга ақли етадиган камтар йигит Петр¸ дейди Алишер Таксанов.

Тожикистон президенти Имомали Раҳмон Ўзбекистон МХХ раиси генерал Рустам Иноятовга таъзия билдирмоқда.
Тожикистон президенти Имомали Раҳмон Ўзбекистон МХХ раиси генерал Рустам Иноятовга таъзия билдирмоқда.

Ислом Каримовнинг Регистон майдонидаги жанозасида жамоатчиликка кўринмаган (балки махсус кўрсатилмаган) шахслардан яна бири Ислом Каримовнинг шахсий ва сиëсий ҳаëти хавфсизлигини таъминлаб келган Миллий хавфсизлик хизматининг 21 йилдан бери ўзгармас раиси Рустам Иноятовдир. Айни пайтда¸ Тожикистон президенти матбуот хизмати эълон қилган суратлардан¸ Рустам Иноятовнинг видолашув маросимида хориж расмийларидан таъзия қабул қилаëтгани кўрилади. Ўзбекистон телеканаллари бамойиш қилган репортажда ҳам Рустам Иноятовнинг дафн комиссияси раис ва бошқа аъзолари сафида биринчи оилага таъзия билдиргани¸ сўнгра Ислом Каримов сурати олдида таъзим қилгани кўрилади. Таҳлилчиларга кўра бу видеотасвир¸ Каримов 27 август куни беҳуш йиқилганидан бери Ўзбекистондаги ҳокимият учун даъвогар гуруҳ ва шахларни мувозанатда ушлаб тургани айтилаëтган Рустам Иноятовнинг МХХ раиси сифатидаги 21 йиллик фаолияти давомида ўзбекистонликларга кўрсатилган саноқли ва ноëб кадрлардан биридир.

Бели белбоғлик азадорлар ким?

Ўзбекистон телеканаллари намойиш этаëтган жанозага оид репортажларда хориж расмийлари ва Ўзбекистон ҳукумати раҳбарлари билан олдинги сафда ўзбекча урфга кўра¸ чопон қийиб¸ белига қийиқ боғлаган азадор яқинлар (ҳассасиз ҳассакашлар) ҳам кўринади.

Ҳассакаш жиянлар - Озодлик суҳбатдошлари таъкидича¸ (ўнгдан чапга) Баҳодир Каримов¸ Сирожиддин Нуриддинов¸ Азим Омонуллаев ва Фирдавс Каримовлар.
Ҳассакаш жиянлар - Озодлик суҳбатдошлари таъкидича¸ (ўнгдан чапга) Баҳодир Каримов¸ Сирожиддин Нуриддинов¸ Азим Омонуллаев ва Фирдавс Каримовлар.

Озодлик мухбири Самарқанддаги Каримовлар оиласини яхши билан қатор манбалар ëрдамида¸ уларнинг марҳум президент жиянлари эканини аниқлади.

Боши очиқ¸ оқ сочлик жиян¸ Озодлик суҳбатдошларига кўра¸ самарқандликлар орасида яхши танилган Азим Каримович Омонуллаев бўлади:

- Бу одам президентнинг Самарқанддаги қариндошлари орасида Каримовга нисбатан яқини¸ у билан охиригача борди-келди қилиб турган жиян эди. Ўтмишда Самарқанд вилояти Матлубот жамияти раиси бўлган Азим ака¸ бу яқинликни кўп ҳам яширмас эди¸ деди Озодлик суҳбатлашган самарқандликлардан бири.

Жанозадаги президент оила аъзоларини таниган самарқандликлардан бирига кўра¸ унинг ëнида белини бойлаб¸ анча мотамсаро қиëфада турган оқ-сариқдан келган дўнгпешона шахс Ислом Каримовнинг яна бир жияни Сирожиддин Нуриддиновдир:

Каримовнинг Москвада ўғли борлигини эшитганлар¸ Азим Омонуллаевнинг ëнидаги оқ-сариқдан келган одамни Петр Каримов деб тахмин қилишди. Озодлик манбалари унинг¸ жинянлардан бири "Сирож" деб аташди.
Каримовнинг Москвада ўғли борлигини эшитганлар¸ Азим Омонуллаевнинг ëнидаги оқ-сариқдан келган одамни Петр Каримов деб тахмин қилишди. Озодлик манбалари унинг¸ жинянлардан бири "Сирож" деб аташди.

- Сирож Нуриддин аканинг ўғли¸ ошпазлик қилади¸ Самарқандда ресторани бор. Унинг отаси Каримовнинг ўгай тоғаси бўлади. Самарқандда Каримовнинг уруғиданман¸ дейдиганлар кўп. Каримов уларнинг бошини кўп ҳам силагани йўқ. Лекин жанозани уюштирганлар улардан айримларини маросимга қўйди¸ қанчаси четда қолди¸ дейди дафн маросимини кузатган Каримов маҳалладошларидан бири.

Чап томондан биринчи жияннинг Фирдавс¸ ўнг томондагисининг эса¸ Баҳодир Каримов экани айтилмоқда.
Чап томондан биринчи жияннинг Фирдавс¸ ўнг томондагисининг эса¸ Баҳодир Каримов экани айтилмоқда.

Ҳукумат раҳбарлари ва хориж расмийлари билан биринчи сафда турган азадор Каримовлардан яна иккитасини Озодлик манбалари¸ унинг акаси Ибод Каримовнинг ўғли Баҳодир Каримов ва укасининг ўғли Фирдавс Каримов сифатида танишди.

XS
SM
MD
LG