Линклар

Шошилинч хабар
26 декабр 2024, Тошкент вақти: 22:05

Қурултой: Конституцияни ким ҳимоя қилади?


Ислом Каримовнинг чорак асрлик президентлиги даврида Ўзбекистон Конституциянинг аксар бандлари, таҳлилчиларга кўра, декларатив тарзда қолди¸ баъзи бандлари эса муттасил бузилди.

Аксар кузатувчиларнинг ишонишича, Каримов ўлимидан сўнг, Конституциянинг 96-моддаси бузилди: Муваққат президентликка, қонунда кўрсатилганидек, Сенат раиси Ниғматулла Йўлдошев эмас, балки Бош вазир Шавкат Мирзиёев тайинланди.

Конституция бузилгани борасида ижтимоий тармоқларда илгари фаол бўлмаганлар ҳам хавотир билдира бошлашди.

Шундан келиб чиқиб Озодликнинг Қурултой эшиттиришида “Конституцияни ким ҳимоя қилади?” деган саволга жавоб изланди.

Қурултой: Конституцияни ким ҳимоя қилади?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:37:28 0:00
Бевосита линк

Ўзбекистон конституциясига 2011 йил апрелида киритилган ўзгаришга кўра¸ президент оғир бетоб бўлиб қолса, вақтинча Президент ваколатлари Сенат Раисига юклатилиши белгиланган эди.

Конститутциянинг 96 моддасида акс этган бу ҳолат юзасидан Ўзбекистоннинг марҳум президенти Ислом Каримов 2010 йил ноябрда таклиф билан чиққан эди:

"Мамлакат президенти ўз вазифасини бажара олмай қолган вазият юзага келганда, ушбу моддани турлича талқин қилишга йўл қўймаслик мақсадида унинг янги таҳририни қуйидаги мазмунда баён этиш таклиф қилинади: Мамлакатнинг амалдаги президенти ўз вазифаларини бажара олмайдиган ҳолатларда унинг вазифа ва ваколатлари вақтинча Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси Сенати раиси зиммасига юклатилади. Бунда уч ой муддат ичида Ўзбекистон Республикаси президенти сайлови тўғрисидаги қонунга тўлиқ мувофиқ ҳолда мамлакат президенти сайлови ўтказилади. Буниям тўғри қабул қилишингизни сўрайман, сабаби, бу ерда оддий, демократик давлатларда кенг тарқалган йўли айни шу. Агар президент турли-турли сабаблар билан мамлакатни бошқаришга қурби етмаса, яна тушунмовчилик пайдо бўлмаслик, тортишувлар пайдо бўлмаслик, қабилалар президентлик лавозимига ўзимизнинг одамимизни, қабиламиз вакилини қўямиз, деганлар пайдо бўлиши мумкин. Ёки маҳаллийчилик деймиз. Бир вилоят ўзини одамини, бошқаси ўзини одамини, унақа нарсалар, бунақа қолдиқлар бизда ҳали бор. Ҳаёлда бор. Нима учун президент бўлиб анави областдан, вазир мана бу област(вилоят)дан келиб ўтирибди, нима учун бизлардан вакиллар йўқ, деганлар, замонни тушунмайдиган, ўрта асрларда қолиб кетган одамлар ҳам бор," деб айтганди Ислом Каримов.

Каримов Конституциянинг 96-моддасига киритган ўзгартиш Мирзиëев томонидан бузилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:35 0:00

"Шу нуқтаи назардан айнан мана шунақа модда керакки, ҳаммаси аниқ-равшан конституцияда белгилаб берилиши керак. Ҳеч ким бу давлат деган, буюк давлат деган Ўзбекистонни оғир аҳволга туширишга ҳаққи йўқ", дея такидлаган эди марҳум Ислом Каримов

Қурултойда иштирок этган мухолифатдаги "Эрк" демократик партиясининг раиси Муҳаммад Солиҳ Ўзбекистонда давлат тўнтариши бўлди, деган фикрда:

"Қонунни бузиш уйни бузишдан кўра фалокатли. Ўзбекистонда давлат тўнтариши бўлди," деди Муҳаммад Солиҳ.

Блоггер Суқрот Ошиқ ўз юртдошларига мурожаат қилиб, ўз таъбирида, жиноятга шерик бўлмасликка чақирди:

"Мен ўзини хурмат қила оладиган юртдошларимга мурожат қилмоқдаман. Индамаслик ҳам - жиноятчиликка шерик бўлиш. Масаланинг қайғулиги шундаки, давлат раҳбарлари - биринчи ва иккинчи шахслар - асосий қонун булган Конституцияни поймол қилдилар".

"Бу мураккаб ва чалкаш жараëн ичидан чиқиш учун ҳуқуқий коридор топмоғимиз керак," деди Тошкентдан сиёсатшунос Фарҳод Толипов.

Аммо таниқли ҳуқуқбон Толиб Ëқубов агар Шавкат Мирзиëевнинг ҳокимият тепасига келишини Ўзбекистон учун "катта кулфат"га тенглаштирди.

"Конституцияда кўзда тутилмаган шаклда Мирзиëевнинг муваққат президент этиб тайинланиши конституцияга зидми¸ деган савол кулгили. ҚИП-ҚИЗИЛ ЗИД! Конституция моддаларини бузиш бошланди. Бу - биринчи қадам. Энди кимўзар пойгаси бошланади - Каримов кўп бузганми, Мирзиёев кўп бузадими? Охири бахайр бўлсин!" дейди Толиб Ёқубов.

XS
SM
MD
LG