Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 22:59

Қамалдаги Сўхдан чиқолмаётган талаба ўқишдан ҳайдалишдан қўрқмоқда


Атрофи Қирғизистон ҳудуди билан ўралган Сўх ва Шоҳимардон эксклавлари билан Ўзбекистоннинг асосий ҳудуди ўртасидаги 1 ой олдин батамом узилган қатнов 13 сентябрда ҳам қайта тикланмади. Бу маълумотни Озодлик Сўхдаги бир неча манбадан олди.

Эксклавларга Ўзбекистоннинг асосий ҳудудидан чегара ёпилгунича бориб қолган ва ортга қайтолмаётганларнинг баъзилари ишдан ҳайдалаётгани тўғрисида хабарлар пайдо бўла бошлади.

Сўхлик бир йигитдан эса, Озодликка мана бу хат келди:

Hurmatli Ozodlik, Sizga So’x tumanidan yozayapman. Ismim Shohrux. Man bu yil Toshkent agro insitutiga uqishga kirganman. Mana uqish boshlanganiga 5 kun buldi. Institut ma’muriyatiga xabar bersam telefon qilib, “So’x qanaqa joy uzi?! 2 kunda kelsang kel, bo’lmasa xaydalasan o’qishdan”, dedi. Hokimyatga borib tushuntrish xati olib jo’natmoqchidim, hokimyat butun O’zbekiston biladi yo’l yopig'ligini, degan so’zdan boshqasiga o’tmayapti. Iltmos yordam bering!

Хат эгаси билан қайта боғланишнинг имкони бўлмади. Бироқ бир ойдан буён Ўзбекистоннинг асосий ҳудуди билан одамлар ва транспорт воситалари қатнови тўхтаб қолган икки эксклавдаги умумий вазиятдан келиб чиқилса, хат эгасининг ҳақиқатни ёзаётганига шубҳа қилишга ўрин қолмайди.

Экславлар билан боғлиқ вазият юзасидан расмий Тошкент қандайдир баёнот бергани, чоралар кўраётгани, Қирғизистон томони билан сўзлашувлар юритаётгани тўғрисида маълумот йўқ.

Мана шундай вазиятда 13 сентябрь куни мана бу хабар пайдо бўлди:

Ўзбекистон давлат чегарасини бузиш ҳолатларининг 98 фоизи ўзбек-қирғиз чегара чизиғида содир этилади. Бу ҳақда миллий хавфсизлик хизматининг давлат чегарасини қўриқлаш қўмитаси расмийсига таянган ҳолда Sputnik нашри хабар берди.

Хабарда айтилишича, жорий йилнинг июль ойида ўзбек чегарачилари чегарани ноқонуний кесиб ўтган 129 одамни қўлга олган. Улардан 122 нафари Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида ушланган. Шунингдек, чегарачилар 489, 5 миллион сўмлик контрабанда макҳсулотларини ҳам мусодара қилган.

“Бундан ташқари июлда ўзбек чегарачилари томонидан чегарабузарларга нисбатан қурол қўлланилган 12 ҳолатнинг барчаси Қирғизистон билан чегарадош ҳудудларга тўғри келади”, деб билдирган Sputnik нашри.

XS
SM
MD
LG