Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 04:17

ВИДЕО: Бўстонлиқда ҳоким буйруғи билан уйлар бузилмоқда


Тошкент вилоятининг Хумсон қишлоқ фуқаролар йиғини Дала қишлоғида 40 оилага қарашли уйлар бузилмоқда. Маҳаллий аҳолига кўра, туман ҳокими Иброҳим Ҳасановнинг қарори билан сув ёқасида қурилган кафеларни олиб ташлаш баҳонасида Чирчиқ дарёсидан 5 километр узоқликдаги турар жойлар ҳам бузилмоқда. Ҳозирда “ноқонуний” деб эълон қилинган ва ҳеч қандай компенсация берилмайдиган ҳовлилардан 13таси аллақачон суд қарори билан йўқ қилингани маълум.

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги Дала қишлоғида олдинги туман ҳокими қарори билан ажратилган 297,3 гектар ер майдони таркибида қурилган уйлар суд ижрочилари томонидан бузилмоқда.

Бу ҳақда Озодликка хабар қилган Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари Мустақил ташкилоти аъзоси Ҳамроқул Асқарнинг айтишича, туман ҳокими Иброҳим Ҳасанов "юқоридан тушган буйруқ" асосида "Чирчиқ дарёсини ифлослантираётгани" важи билан бир қанча кафеларга қўшиб маҳаллий аҳоли ҳовлиларига ҳам трактор солган.

"Давлат дастурига кирган, режаларда ҳам бор бўлган уйлар кетма-кет бузилаяпти. Бугун олдим – бу ерлар далаликларга Ўзбекистон давлат қурилиш-архитектура қурилиши Ўзбекистон ССРнинг маҳаллий совети 1988 йилги қарорига асосан берилган. Уларда ҳуқуқи бўлган ер бўлиб беришга! Ҳокимиятдагилар эса буларни инобатга олмасдан, бу уйлар ноқонуний қурилган деб ҳисоблаяпти. Лекин гапи нотўғри, чунки 2006 йилда Мустақиллик вақтида эълон қилинган худди шундай қарордан кейин маҳаллалар ҳуқуқи йўқолган. Қарор 2006 йилда чиқарилгани учун бузиш тўғрисидаги қарор бекор бўлиши керак," деди Ҳамроқул Асқар.

Ҳуқуқ ҳимоячиси Дала қишлоғидаги уйлар бузилиши ташаббускори бўлган Бўстонлиқ туман ҳокими Иброҳим Ҳасанов билан учрашиб, “Ишингиз бўлмасин – бу ерлар ўзбошимчалик билан олинган,” дея жавоб олганини айтди.

Ҳамроқул Асқар бу ерлар нархлари кескин ошиб кетгани боис, уларни ноқонуний йўллар билан эгаллаб олишга интилишлар бўлаётганини тахмин қилди.

Ҳозирга келиб Хумсон қишлоқ фуқоролар йиғини ерларида 14 уй бузилгани, қолган уйлар бузилиши суд қарори асосида кетаётгани маълум бўлди.

Х.Ризомова уйи бузилиши ҳақида
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:09 0:00

Ҳамроқул Асқар ҳукумат уйи бузиб ташланаётган ватандошларга компенсация бериш тугул бузилган уй қолдиқларини олиб чиқиш ҳам жабрланганлар бўйнига қўйилганини айтди.

"Уйи бузилганларга компенсация берилгани йўқ. Уйи трактор орқали бузилгани учун ва кераксиз ахлатлар олиб чиқишга ҳар бирига 1 млн 600 мингдан жарима солинган," дея қўшимча қилди ҳуқуқ фаоли.

Айни пайтда, Ҳамроқул Асқар суд “Ҳайдар” фермер хўжалигининг 2,1 гектар ерига ўзбошимчалик билан қурилганини “инобатга” олиб, уйларни бузишга рухсат берганини гапирмоқда.

Ҳамроқул Асқар билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:29 0:00
Бевосита линк

Озодликка тақдим этилган ҳужжатлардан “Республика Ер ресурслари Давлат қўмитасининг “ЎЗДАВЛОЙИҲА” институти томонидан аниқланган “Хумсон” ширкат хўжалиги таркибидаги Хумсон, Чинор, Қапал ва Дала аҳоли пунктлари аҳолисининг табиий ўсиши ўртача 10 йилга 1200 даража, 7427 нафар аҳолидан 4460 нафари ишлаб чиқариш билан бандлиги инобатга олиниб ушбу ҳудуд аҳолиси учун посёлкалар қурилиши лойиҳавий чегараси 292 гектар белгиланиб, ушбу посёлкаларни қуришга ажратилган сувли ерлар алоҳида аҳамиятга қийматга эга ерлар туркумига кирмайди”, деб алоҳида қайд этилганини кўриш мумкин.

Ҳуқуқ фаолининг гувоҳлик беришича, 22 август куни Бўстонлиқ туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Элмурод Пўлатов бошчилигида туман ИИБ бошлиғи 40 нафар ходими, 20 нафар суд ижрочиси, бир нафар гўрков, иккита бульдозер, иккита “гидромолоток”ли булдозер, 5 та “Камаз”, иккита “МАН” русумли юк машиналари билан келишиб, Дала қишлоғидаги 5 нафар ватандош оиласига қарашли 7-8 йилдан буён яшаб келган битган ва чала битган хонадонларни майдалаб текислаб кетишган.

Бўстонлиқ туман ҳокимлигига Хумсон қишлоқ йиғинидаги вазиятга оид қилган мурожаати ҳозирча жавобсиз қолди.

Таҳририят "жабрланувчи” деб топилган “Ҳайдар” фермерлик хўжалиги раиси Ҳайбат Ҳайитбоев билан телефонлашди ва ундан “бу ерларни туман ҳокими мендан олиб, Бурчмулло ўрмон хўжалигига берган, судда қатнашмаганман”, деган жавобни олди:

"Мени уларга даъвом йўқ. 2015 йилнинг май ойида ер "Биохимия" институтига берилган мендан олинди. Мендан мажбурий олиб қўйишди – ихтиёрий топширганим йўқ. Ўзи у ерда 30 гектар ер бор. Ҳужжатларни кўрган бўлсангиз, мактаб ерига қурилган бу уйлар, ҳужжат қилиб берганми, билмадим. Лекин текширишда ер чиқмаган," деди фермер Ҳайбат Ҳайитбоев.

Уйи бузилганлар юқори идораларга шикоят билан мурожаат қилгани айтилди.

Айни кунларда суд ижрочилари томонидан турар – жойларини ўз ҳисобларидан бузиб ташлаш тўғрисида огоҳлантирилган Аминова Зулфия, Саодат Тешабоева, Алиев Акром, Мавлуда Алиевалар ҳар куни хавотирда яшаётганини билдирди.

Озодлик биринчилар қаторида уйи бузилган ватандош Рисқижон Мадаминованинг қуйидаги видеомурожаатини олди:

Рисқижон Мадаминова уйи бузилиши ҳақида
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:14 0:00

Озодлик уйи бузилиши бўйича суд қарорини кутаётган маҳаллийлардан бири билан суҳбатда бўлди.

У айни пайтда уйи бузилаётган ўзбекистонликлардан бирининг юраги ёмон бўлиб қолганини айтди:

"Ҳозир биттасининг тўртта катта уйини бузишаяпти – бечора, юраги ёмон бўлиб ётиб қолди. Ундан кейин менинг қизимникига етиб келади. Суд қарори чиқмади ҳали. Бу ерда 1 мингта аҳоли бўлса шундан 20тасида кадастри борда. Кадарстга борса – қилмайди: у дейди, пул дейди... 1-2 миллион берганларникини ҳам қилмайди. Олдин уйни қуринглар, кейин кадастр қиламиз, деганди. Уй қурсак, мана бундай бузиб ташлашаяпти. Кимга мурожаат қилишни ҳам билмай қолдик," деди суҳбатдош.

Далақишлоғилик аёл билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:54 0:00
Бевосита линк

Ҳозирда Хумсон қишлоқ фуқаролар йиғини Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг раиси ўринбосари А.Таджиевнинг 2016 йил 28 августда № 5345/50-02 – сонли кузатув хати билан мазкур муаммони воқеа жойида мутахассислар иштирокида холис ўрганиш тўғрисидаги мутасадди ташкилотларга юборгач, тузилган тезкор комиссия воқеа жойига чиқиб ўрганган.

Ҳуқуқ ҳимоячиси Исмоил Адилов иддаосича, Дала қўрғончаси тегишли тартибда давлат рўйхатидан ўтган харитасида мавжудлиги тасдиқланган бўлсада, ушбу қўмитанинг шаҳарсозлик бошқармаси мулозимлари ўз хулосасини бермасдан ишни пайсалга солиб келмоқда.

Озодлик Дала қишлоғидаги вазиятни кузатиб боради.

XS
SM
MD
LG