“Қисқаси, мен пахта йиғим-теримининг биринчи сменасига боришим керак экан. Эрим ҳам биринчи сменага тушган. Фарзандларим катта бўлиб қолганига қарамай, бир ўзларини ташлаб кета олмайман.
Оллоҳга шукур, коллежларнинг биринчи курс талабалари, ва юқори синф ўқувчилари пахта теримига ҳайдалмаяпти. Мен ишхонадаги раҳбарларга иккинчи сменага боришни сўрадим.
Бироқ раҳбаримиз “Бу менинг қўлимда эмас”деб, бу масалани ҳал қилиб бера олмаслигини айтди. “Ё пахта теримига борасан, ё 700 минг сўм тўлайсан”, деди. Аммо, иккита фарзандимни мактабга тайёрлаш учун анча пул сарфладим. Айни пайтда, пахтага тўлаш учун пулим йўқ. Раҳбарга буни айтсам, “Унда ишдан ўз хоҳишинг билан кетасан” деди. Ишдан бўшадим..."
Озодликнинг янги "PaxtaGram" лойиҳасида пахта мавсумига оид келаётган мактубларни тақдим этамиз. Пахтага оид хабарлар фото ва видеоларни Telegram орқали +420724971539 рақамига ёки @ozodnews манзилига юборинг. WhatsApp орқали + 420 724 740 755 Email: ozodlikmail@gmail.com PaxtaGram га Telegram орқали ёзинг.