Линклар

Шошилинч хабар
17 ноябр 2024, Тошкент вақти: 22:49

Тошкентдаги собиқ трактор заводи модернизация қилинмоқда


Пахта териш машиналари Тошкент трактор заводида йиғилган
Пахта териш машиналари Тошкент трактор заводида йиғилган

"Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи" модернизация қилинмоқда.

Бу ҳақда айни номдаги акционерлик жамияти раҳбарияти маълум қилди.

Заводни янгилаш учун Ўзбекистондаги "Асака" банки Тошкент филиалидан 60,5 миллион доллардан кўпроқ маблағ ажратилган.

Ўзбекистон ҳукуматининг 5 августда қабул қилган қарорига мувофиқ, собиқ ТТЗ базасида Германянинг CLAAS концерни иштироки билан яқин келажакда қўшма корхона яратилади.

Ўзбекистон ҳукумати ва немис ширкати қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқарувчи заводга 50 миллиондан кўпроқ сармоя ётқизиши кутилмоқда.

Режага мувофиқ, заводни модернизациялаш жараёни босқичма-босқич уч йил давом этади.

2015 йил мартида Тошкент хўжалик суди "Тошкент трактор заводи" (ТТЗ) акциядорлик жамиятига нисбатан банкротлик жараёнини бошлашга санкция берганди.

1942 йилда ишга тушган ТТЗ Совет даврида йилига 12 минг донагача трактор ва 13 минг донагача тиркама ишлаб чиқарарди.

Аммо Ўзбекистон мустақилликка эришгач завод ўз қувватининг 20 фоизи билан ишлай бошлади.

ТТЗ сўнгги йилларда қарзга ботиб қолгани хабар қилинади.

Пахта териш машиналари ишлаб чиқариш кескин камайиши баробарида Ўзбекистонда пахта асосан қўлда териладиган бўлди.

XS
SM
MD
LG