SpaceX ширкати етакчиси Илон Маск Марсга минглаб одам юбориб, у ерда шаҳар яратиш режасини эълон қилди. Маскнинг айтишича, келажакда бунинг учун киши бошига атиги 100 минг доллар тўлаш керак бўлади.
27 сентябрь куни Мехикода бўлиб ўтган Халқаро космонавтика конгрессида чиқиш қилган америкалик тадбиркорнинг айтишича, қўшни сайёрага улкан ракета жўнатилади, унда ресторан, каюта, вазнсизлик шароитида ўйнаш мумкин бўлган ўйинлар бўлади, фильмлар кўрсатилади.
Кейинги 40-100 йил ичида “дастлабки изланиш миссияларидан шаҳар қуришга ўтишимиз керак”, деди Маск. “Бу завқли ёки қизиқарли бўлиши керак. Тиқилинч ёки зерикарли бўлмаслиги керак”, дея қўшимча қилди тадбиркор.
Маск ўз ғоясини видео ёрдамида кўрсатиб берди. Сайёралараро транспорт тизими қайта ишлатиш мумкин бўлган ракеталар, Марсдан жўнатувчи жой, ҳар бири 100 одам оладиган 1000 га яқин космик кемадан иборат бўлади.
Маск илк парвоз қиммат бўлишини, лекин нархларни исталган одам бора оладиган даражага арзонлатишга ҳаракат қилишларини айтди. Унга кўра, вақт ўтиши билан битта чипта нархи 100 минг долларга тушади.
“Агар битта чиптанинг нархи 10 миллиард доллар бўлса, Марсда ўзини-ўзини таъминлай оладиган жамият ярата олмайсиз”, деди Маск.
2012 йилнинг августида Американинг "Curiosity" марсюрари Марсдан Ерга илк рангли суратларни юборган эди.
Хабарларга кўра, суратларда Марс сайёрасидаги Гейл кратери тасвирланган.
"Curiosity" марсюрари 8 ойдан ортиқроқ давом этган парвоздан кейин 2012 йилнинг августида куни айнан Гейл кратерига қўнган эди.
Мутахассислар, суратларнинг етиб келгани марсюрарнинг камераси ишлаётгани исботидир, демоқда. Айтилишича, марсюрар камераси ҳам йирик пландаги, ҳам кенгқамровли тасвирларни суратга ололади.