OzodNazar рукнида АҚШ да яшаётган мухолифатдаги Бирдамлик халқ демократик ҳаракатининг етакчиси Боҳодир Чориев Ўзбекистоннинг янги ҳукумати изн берса, Ватанга қайтишга ва "елкама-елка ишлашга" тайёрлигини билдирди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловнинг Тожикистонга кутилмаган сафари ва президент Имомали Раҳмон билан учрашуви хусусида фикр билдирган Баҳодир Чориев Тошкент Душанбе билан муносабатларни тиклашга мажбур эканини айтди.
Презиент Каримов вафотидан сўнг Ўзбекистонни роппа-роса бир ой давомида бошқараётган Шавкат Мирзиёв фаолиятига баҳо берар экан Баҳодир Чориев уларнинг барчаси ўзинг сиёсий аҳамиятини оширишга қаратилганини қайд этди.
Бирдамлик лидери 21 йиллик қамоқ жазосидан озод бўлган, мухолифатдаги Эрк партиясининг собиқ аъзоси, Муборак шаҳрининг собиқ ҳокими ва парламент депутати Мурод Жўраевнинг билдирган таклифларига ҳам ўз муносабатини билдирди.