Россиялик теннисчи Мария Шарапова аксилдоппинг қоидаларини бузгани учун унга белгиланган икки йиллик дисквалификация жазоси қисқартирилди.
Лозанадаги спорт арбитражи қарорига мувофиқ Шараповага белгиланган дисквалификация муддати 15 ой қилиб белгиланди.
Спортчи қонида тақиқланган мельдоний моддаси аниқлангани сабаб икки йилга мусобоқалардан дисквалификация қилинган.
2016 йилнинг 26 январидан кучга кирган дисквалификация муддати 2018 йилнинг 25 январида ўз ниҳоясига етиши керак эди.
Швейцариянинг Лозана шаҳридаги Спорт арбитражининг 4 октябрдаги қарорига мувофиқ Шараповага нисбатан дисквалификация тўққиз ой эрта, яъни 2017 йилнинг 25 апрелида тугайдиган бўлди.