Линклар

Шошилинч хабар
30 декабр 2024, Тошкент вақти: 00:13

PaxtaGram: Касаллар тиш шифокори пахта теримидан қайтишини кунлаб кутмоқда


Озодликнинг янги "PaxtaGram" лойиҳасида пахта мавсумига оид келаётган мактубларни тақдим этамиз. Пахтага оид хабарлар фото ва видеоларни Telegram орқали +420724971539 рақамига ёки @ozodnews манзилига юборинг. WhatsApp орқали + 420 724 740 755 Email: ozodlikmail@gmail.com PaxtaGramга Telegram орқали ёзинг ва Instagramда томоша қилинг :)

Навоийлик Озодлик тингловчиси пахта терими сабабли қишлоқ врачлик пунктида тиш шифокори йўқлигидан шикоят қилди:

“Мен Навоий вилоятининг Кармана туманида истиқомат қиламан. Ибн Сино ҚВПсида тиш шифокори йўқ. Шифокор пахта теримига кетган. Келган касалларга "пахта теришга кетган" деб айтишмоқда. Масалан, кеча пешингача ва пешиндан сўнг ҳам бордим. Келмаган пахтадан.

Тишимга бир кун укол олдим. Сўнг борсам, шифокор йўқ. Яна укол олиб, кутишга мажбур бўлдим. Кеча ва бугун борсам, "ҳали пахтада" деб айтишди. Иложимиз йўқ. Кутиб ўтирибмиз”.

XS
SM
MD
LG