Сўнги ўн кунда Ўшдаги “Дўстлик” қирғиз-ўзбек чегарасидан ўтувчилар сони икки баробарга кўпайди. Бу ҳақда Озодликка “Дўстлик” чегара пункитининг Қирғизистон томони расмийси маълум қилди. Унга кўра, Ўзбекистон 1-октябрдан кейин чегарадаги бир қанча чекловларни бекор қилган. Шу сабабли чегарадан ўтувчилар сони кунига ўртача тўрт юздан бир минг икки юз кишигача кўпайган.