Хивалик муштарий ўрта мактабларда пахта терими сабабли ўқувчилардан мажбурий пул йиғилаётганини иддао қилди:
“Пахта масаласида аҳвол олдингидай деб бўлмайди! Ундан баттар бўлмоқда.
Хоразм вилоятининг Хива шаҳридаги ўрта мактаб ўқувчиларига, ҳатто биринчи синфга борган болаларга ҳам, 10 минг сўмдан ўлпон солинди.
Феруз, Темирязев, ал-Хоразмий, Қурбонота мактаблари ва шулар жумласидан Хива шаҳридаги ягона спорт интернати шу йиллгача ўқувчилардан пахтага ёрдам тариқасида пул йиғмаган. Бироқ, бу йил болалардан пахта учун 10 минг сўмдан йиғишмоқда”.