Линклар

Шошилинч хабар
22 ноябр 2024, Тошкент вақти: 23:49

Алишер Усмонов Ўзбекистондаги сиёсий ҳаётга аралашмаётганини билдирди


Россиялик миллиардер Алишер Усмоновнинг матбуот хизмати унинг Ўзбекистон янги раҳбариятига таъсир кўрсатгани ҳақида оммавий ахборот воситаларида тарқалган хабарларни рад қилди.

Усмонов матбуот хизмати унинг Ўзбекистон сиёсий ҳаётига аралашмаётганини билдирди.

Чоршанба куни Reuters агентлиги асли ўзбекистонлик миллиардер Алишер Усмоновнинг Ўзбекистон раҳбарияти билан бўлган муносабатлари ҳақида мақола чиқариб, вақтинчалик президент Шавкат Мирзиёев мамлакатни "икки юқори лавозимли шахслар билан бўлишишга мажбур" эканини ёзган.

Мақолада Миллий хавфсизлик хизмати раҳбари Рустам Иноятов ва Молия вазири Рустам Азимовни зикр этилган.

Мақолада шунингдек янги раҳбариятга Алишер Усмоновнинг таъсири мавжуд деган иддао илгари сурилган.

"Кўп маротаба билдирилганидек, Алишер Усмонов Ўзбекистон сиёсий ҳаётида иштирок этмаяпти", дея баёнот берди Усмонов матбуот хизмати.

Бироқ, матбуот хизмати агар Ўзбекистон қандайдир бир кўмак сўраб мурожаат этса, Усмонов ватанига "фойдаси текканидан мамнун бўлиши" ва ўз навбатида "ўзининг тарихий ватанига ютуқлар ва ривожланиш" тилашини таъкидлади.

XS
SM
MD
LG