Линклар

Шошилинч хабар
24 ноябр 2024, Тошкент вақти: 18:51

Фарзандларини муштлаштирган ўзбеклар қўлга олинди


Ўзганлик икки ота муштлаштирган болалар.
Ўзганлик икки ота муштлаштирган болалар.

Ўзганда икки фарзандини қонга белангунча муштлаштиргани учун қўлга олинган икки ўзбекнинг яқинлари ҳукуматдан уларни кечиришни сўрамоқда. Қўлга олинганларнинг хотинлари эрлари қўлга олингани боис оилалар боқувчисиз қолганини айтмоқда

Шу йилнинг августида ижтимоий тармоқларда икки ёш боланинг бир-бирини қонга белаб муштлашгани тасвирланган видео тарқалди. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари орасида болаларни хўроз уруштиргандай уриштириб, ур-ур деб бақирган катталарнинг ҳаракати танқид қилинди. Бунинг ортидан ҳуқуқ -тартибот тузилмалари видеода тасвирланган одамларни аниқлаб, қўлга олгди.

Қўлга олинганлар ғишт қуйиш билан тирикчилик қилувчи ўзганлик Ҳосилжон ва Баҳтиёр экани аниқланди.

Фарзандларини муштлаштиргани учун қўлга олинганлардан бири Ҳосилжон Алимовнинг турмуш ўртоғи эри қўлга олинганидан кейин тўрт фарзанди боқувчисиз қолганини айтди:

- Кеча кечгача Ўшда юрдим. Ялиниб-йиғлаб юрдим. Психоллогга борсам “Ажаб бўлибди”, деди. “Қилган иши учун ўзи жавоб берсин” деди. Асрда уйга келдим. Уйга келсам ўтинлар қорда қолибди. Ўтинларни панароққа олиб лойга белангандим яна икки мелиция ходими келди. Уларга тушунтириш хатини ёзиб бера олмадим. Мени номимдан ўзлари ёзди. Эримни чиқариб беришсин, қор, совуқ тушди, -деб йиғлайди аёл.

Ҳосилжон Алимовнинг онаси Донохон ая ўғлини айбсиз деб ҳисоблайди. Унга кўра, муштлашган болаларнинг иккаласи ҳам жиддий жароҳат олмаган.

- Набирам сопа-соғ. Видеода бақиришганда катта муштлашга ўхшаб кетган. Болалар уришганда бирон жойига жиддий зарар етмаган. Мен боламнинг озод қилинишини сўранаман. Дунё хабар топди бу ишдан, ҳамма кўраяпти, - дейди Донохон ая.

6 -7 ёшли болаларни муштлаштириб, уларга “ур-ур” деб бақираётган оталар акс этган видео тарқалгач, оталарнинг иккиси ҳам икки ойга ҳибс қилинган.

Болаларини мушлаштирган оталарнинг иши Ўзган туман прокуратурасида қаралмоқда. Туман прокурори Маматкарим Айтиқулов уларга қандай жазо қўлланилишини суд ҳал қилишини айтади.

- Улар “Балоғат ёшига етмаганлари тарбиялаш” бўйича мажбуриятларни бажармаганликда айбланаяпти. 156 – модда, балоғат ёшига етмаганларни жиноятга жалб қилиш. 234-модда, безориликда айбланишяпти. 156 – модданинг иккинчи бўлими оғир жиноятлар қаторига киради. 161 –модда, унчалик оғир бўлмаган жиноят, 234-модданинг 2 бўлими 2-3-пунктлари – бу ҳам унчалик оғир бўлмаган жиноятлар қаторига киради. Яқин орада жиноий иш судга юборилади, - дейди Маматкарим Айтиқулов.

Айни пайтда фарзандларини муштлаштиргани учун қўлга олинган Ҳосилжон ва Баҳтиёрнинг ҳамқишлоқлари уларнинг авф қилинишини сўрамоқда. Ҳамқишлоқларига кўра, бу воқеа бутун Қирғизистонга сабоқ бўлди.

- Қонун тўғри ишлади. Ҳукуматни қонуни бор, қонунга амал қилишимиз керак. Ҳукуматимиздан, бошлиқларимиздан уларни бир марта кечиришини илтимос қиламиз.Қиш келди, кўмир йўқ, бола-чақаси совуқда ётибди. Уларни қамаб қўйса, болалари бор, уларни боқиш керак. Кўпчиликка дарс бўлди. Шундан кейин аҳоли ҳам фарзандларини уриштирмай қарашади, - дейишади ўзганликлар.

XS
SM
MD
LG