Линклар

Шошилинч хабар
24 декабр 2024, Тошкент вақти: 17:50

Ўзбекистон мева-сабзавоти учун Россия "яшил йўлак" очиши кутилмоқда


Халқаро мева-сабзавот ярмаркаси (Газета.уз фотосурати)
Халқаро мева-сабзавот ярмаркаси (Газета.уз фотосурати)

Ўзбекистон ва Россия 2016 йилнинг охирига қадар ҳўл мева ва қайта ишланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти учун “яшил коридор” очади.

Тошкентда ўтаётган Халқаро мева-сабзавот ярмаркаси чоғида бу ҳақда хабар берган Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Улуғбек Рўзиқуловга кўра, бу лойиҳани ноябр охирларида ишга тушириш бўйича Ўзбекистон ва Россия ўртасида яна бир қатор ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.

Қишлоқ хўжалиги мутахассислари эса Ўзбекистон Россиянинг “полизи ва томорқасига” айланиб қолиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.

"Яшил йўлак" бўйича ҳужжатлар имзоланади

Ўзбекистон ва Россия шу йил ноябри охиригача хўл ва қайта ишланган мева-сабзавот экспорти учун “яшил йўлак” барпо қилиш бўйича қатор ҳужжатларни имзоламоқчи.

Тошкентда ўтаётган Халқаро мева-сабзавот ярмаркасида бу ҳақда маълумот берган Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Улуғбек Рўзиқулов ташаббус Ўзбекистондан Россияга етказилаётган мева-сабзавот маҳсулотларининг божхона ва фитосанитария назоратидан ўтишини осонлаштиришни кўзда тутишини билдирди.

"Бу “яшил коридор” ўзбек маҳсулотининг Россия бозорига экспортини тезлаштиради ва бевосита Россия Федерациясининг турли минтақаларидаги истеъмолчиларга етказилаётган қайта ишланган мева-сабзавотлар ҳажмини ошириш имконини яратади. Бу масалада бир қатор ҳужжат аллақачон шу ойда имзоланади", деган Улуғбек Рўзиқулов журналистларга.

Унинг билдиришича, келишувда божхона ва фитосанитария ҳужжатларини расмийлаштиришни тезлаштириш, темир йўл орқали ташиш бўйича махсус тарифлар жорий этилиши, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қабул қилиш ва сақлаш шартлари ўз аксини топади.

Чегарадаги қоидалар экспорт ҳажмини оширишга тўсиқ бўлди

Россия Қишлоқ хўжалиги расмийлари Озодликнинг расмий сўровига жавобан, "яшил коридор" очиш масаласи жорий йилнинг 14 сентябрида Россия Қишлоқ хўжалиги вазири Александр Ткачев ва Ўзбекистон Бош вазири муовини Рустам Азимов ўртасидаги учрашув давомида муҳокама қилингани ва ўшанда бир қатор ҳужжатлар имзоланганини эслатишди.

Расмий жавобга кўра, икки мамлакат ўртасида тузилган ишчи гуруҳ ҳаракатлари туфайли ўзбек мева-сабзавотининг Россияга олиб кирилиши 2015 йилга нисбатан “2 баробардан ошган ва 41 млн. АҚШ долларидан 89 млн. долларга етган".

- Бироқ, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажмини оширишга божхона ва фитосанитария тартиблари тўсқинлик қила бошлагани аниқланди. Шу сабабли икки тараф манфаатларига мос келгани боис “яшил коридор” очишга келишилди, деди вазирлик матбуот хизмати бошлиғи Ирина Острогорская.

Ўзбекистондан келаётган маҳсулотларнинг асосий қисми Россиянинг “Сибирский альянс”, “Магнит”, “Перекресток”, “Агролайн” и Х5 Retail Group савдо-саноат компаниялари томонидан қабул қилиниши айтилди.

Тошкентда 8-10 ноябр кунлари бўлиб ўтаётган Биринчи халқаро қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркасида очиқланган маълумотларга қараганда, Ўзбекистон охирги бир йил ичида Россияга мева-сабзавот етказишни 2 баробарга, Жанубий Кореяга – 5 баробар, БААга – 1,8 баробарга, Германияга – 1,6 баробарга кўпайтирган.

Ўзбекистонда етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан 31 мамлакатдан келган делегация танишаётгани маълум қилинди.

Улуғбек Рўзиқулов 2016 йилнинг 10 ойи давомида Ўзбекистондан 700 минг тонна маҳсулот чиқарилган ва бу кўрсаткич йил охирида 1 миллион тоннага етказилади.

Маълум бўлишича, ярмаркада Россиядан ташқари Қозоғистон, Корея, Хитой, Япония, Туркия ва Европа мамлакатларига умумий ҳажми 2,5 миллион тоннадан зиёд қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етказиб бериш бўйича шартномалар имзоланган.

"Ишлаб чиқаришни ривожлантириш керак!"

Хўш, Ўзбекистон Россиянинг катта томорқасига айланиб қолмайдими? Бу саволни Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, тошкентлик иқтисодчи-фермер Абдулла Орифовга бердик.

Суҳбатдош Ўзбекистон Россияга навбатдаги хом-ашё етказиб берувчи мамлакатга айланиб қолмаслиги учун маҳаллий саноатни ривожлантириш кераклигини гапирди.

- Бир вақтлари қайта ишлаш саноати бизда жуда ривожланган бўлган. Масалан, Тошкент вилоятининг ўзида 3-4та консерва заводлари бор эди. Шулар шартнома асосида жуда катта маҳсулотни Россияга чиқарарди. Биз хом ашё эмас, уни қайта ишлаб топширсак иқтисодий томондан яна яхши бўларди. Ўзбекистондан чиқаётган маҳсулотни шу ҳажмда қайта ишлашга имкон йўқ ҳозир. Шу маҳсулотни қайта ишлашга вақти келиб имкон яратилади,аммо бунга озгина вақт керак, деди Абдулла Орифов.

Қишлоқ хўжалиги мутахассиси қишлоқ хўжалиги саноати билан бирга фермерларга берилаётган имтиёз ва ёрдам оширилиши кераклигини гапириб, деди.

- Ҳозир 30 дан ортиқ туманимиз боғдорчилик-сабзавотчиликка ихтисослашган. Ҳозир яна 30 туманни шунга тайёрлашаяпти. Пахта майдонлари қисқариб, мева-сабзавот экишга ихтисослашяпти. “Яшил коридор” очилиши буни янада жадаллаштиради. Кўп жойларда маҳсулот етиштирилганидан кейин уни сотиш муаммоси бўлаётган эди. Агар давлат ташкилотларни тузиб, мева-чеваларни қабул қиладиган пунктлари - заготконтораларни ташкил қилса жуда яхши бўларди. Энг ёмони – бизда давлат буюртмаси йўқ! Агарда буюртмачи бўнак пулини берса ажойиб иш бўларди, деди қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди Абдулла Орифов.

Абдулла Орифов билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:09:22 0:00
Бевосита линк

Озодлик шу йилнинг 14 сентябрида Москвага сафар қилган Бош вазир биринчи ўринбосари Рустам Азимов етакчилигидаги делегация Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун "яшил йўлак" очиб бериш таклифи билан Россияга мурожаат қилгани тўғрисида хабар берганди.

XS
SM
MD
LG