Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 20:05

Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарадаги 56та баҳсли ҳудуд масаласида позицияларини аниқлаштирди


Ўзбекистон-Қирғизистон чегараси.
Ўзбекистон-Қирғизистон чегараси.

Ўзбекистон муваққат президенти Шавкат Мирзиёев Сўўрўнбай Жээнбековни Қирғизистон Бош вазири этиб тайинланиши муносабати билан Бишкекка жўнатган табрик мактубида икки давлат чегарасини аниқлаш жараёнини конструктив руҳда ўтказиш муҳим эканини таъкидлади. Бундан аввалроқ, 13 ноябрь куни Фарғонада ўзбек-қирғиз чегарасини аниқлаш бўйича давлатлараро комиссиянинг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтган ва 7та баҳсли ҳудуд масаласида томонлар позицияси аниқлаб олинган эди.

Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарадаги 56та баҳсли ҳудуд масаласида позицияларини аниқлаштирди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:05 0:00
Бевосита линк

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг якшанба куни маълум қилишича, Фарғонада ўтган учрашувда аввал келишилмаган 14та баҳсли ҳудуд масаласи муҳокама қилинди.

Мазкур жараён доирасида Ўзбекистоннинг Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари билан Қирғизистоннинг Боткен, Жалолобод ва Ўш вилоятлари туташган ҳудудларда давлат чегараларасининг аввал мувофиқлаштирилмаган 14 участкасида қўшма дала текширувлари ва инструментал топографик расмга олиш тадбирлари ўтказилди

Ишчи гуруҳи 7 та ҳудуд масаласида ўзаро позицияларини келишиб олди.

“Шундай қилиб 13 ноябрь ҳолатига кўра, томонлар позицияси ўзаро мос келаётган ҳудудлар сони 56тага етди”, деб хабар берди Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги.

Ўтган ойда давлатлараро комиссия чегарадлаги 40дан ортиқ баҳсли ҳудуд масаласида ўзаро позицияларини очиқлаган эдилар.

Ўзбекистон муваққат президенти Шавкат Мирзиёев ҳам Сўўрўнбай Жээнбековни Қирғизистон Бош вазири этиб тайинланиши муносабати билан Бишкекка жўнатган табрик мактубида чегара масаласига алоҳида эътибор қаратди.

“Шу билан бир қаторда қирғиз-ўзбек давлат чегараси юзасидан конструктив сўзлашувлар жараёни ҳуқуқий майдон доирасида олиб борилиши ўта муҳим аҳамиятга эга”, дейилади Мирзиёевнинг табрик мактубида.

Ўзбекистон расмийлари ҳам, Қирғизистон ҳукумати ҳам бу масалага доир бошқа маълумотларни очиқлашдан тийилмоқда.

Қирғизистон ҳукумати матбуот хизмати Фарғонада ўтган чегараларни аниқлаш давлатлараро комиссияси йиғилишида қайси ҳудудлар муҳокама қилингани ва қандай қарорга келинганини очиқлашдан бош тортди.

Қирғиз ҳукумати август ойидан бери чегараларни аниқлаш масаласида Ўзбекистон билан 5 марта учрашув бўлиб ўтгани, йил охиригача яна иккита учрашув бўлишини айтиш билангина чекланди.

Қирғизистонлик чегара масалалари бўйича эксперт Қурбанакун Матенов икки давлат ўртасида мавжуд бўлган 60га яқин баҳсли ҳудуднинг 56 таси юзасидан Тошкент ва Бишкек позицияларининг бир-бирига мос келгани чегараларни аниқлаш жараёни яқин йилларда якунланиб қолишини англатмайди, деб ҳисоблайди.

-Масалан, Ўртатўқай сув омбори масаласида шу кунгача муроса йўқ. Ўзбекистон томони қирғиз ҳукуматининг Ўртатўқай сув омборини ўз тасарруфига олиш тўғрисидаги қарорини тан олмаган. Иккинчи катта муаммо Унгартоғ масаласидир. Бу ерда бир йил ичида икки марта Ўзбекистон билан ўта зиддиятли вазият юзага келди. Бундан ташқари Кампиробод сув омбори, Сўх массивидаги газ омборлари масаласида ҳам жуда катта келишмовчиликлар мавжуд. Бу масалаларда Қирғизистон Ўзбекистонга ён боса олмайди, яъни бу объектлар юзасидан муросага келиш жуда қийин бўлади, - деди Қурбанакун Матенов.

Мутахасис тилга олиб ўтган ҳудудларни Ўзбекистон ўз ери деб билади, Қирғизистон эса бу ҳудудлар СССР даврида Ўзбекистонга ижарага берилганини айтиб келади. Қурбанакун Матеновнинг фикрича, бу масалада ҳар бир томоннинг ўз ҳужжатлари бор.

- Икки томон ҳужжатлар масаласида муросага келиб, муайян бир ҳужжатни чегарани аниқлаш учун асос қилиб олиши лозим. Аммо томонлар айни мана шу масалада келиша олмаяпти. Бугунги кунда Ўзбекистон билан муносабатлар яхшиланишига умид пайдо бўлмоқда. Ажаб эмас, мана шу жараёнда томонлар ягона бир фикрга кела олсалар, -деди Қурбанакун Матенов.

Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Адҳам Икромов эса 26 октябрь куни Ўшга қилган сафарида аҳоли билан учрашуви пайтида одамларнинг чегараларни тезроқ очиш илтимосига мана бундай жавоб берган эди:

-Қирғизистон билан Ўзбекистон чегараси минг километрдан ошиқроқни ташкил қилади. Чегаранинг асосий қисми аввалги президентимиз Ислом Каримов даврида аниқланиб олинган. Қолган участкалар бўйича икки давлат Ташқи ишлар вазирликлари, чегара хизматлари ва бошқа давлат органлари диққат билан ишламоқда. Яқин ойларда биз баҳсли ҳуддудларнинг 80 фоизини тўлиқ аниқлаб бўламиз ва бир қарорга келамиз. Қирғизистон билан Ўзбекистон ўртасидаги савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқаларни ҳам йўлга қўямиз. Чегараларнинг очилиши масаласи ҳам яқин ойларда ҳал бўлиб қолади, -деди Адҳам Икромов.

XS
SM
MD
LG