Линклар

Шошилинч хабар
24 декабр 2024, Тошкент вақти: 08:03

Каримов даврида тақиққа тушган кинолар Мирзиëев даврида экранга чиқадими?


Ҳолливудда кино олаëтган ўзбек режиссëри Баҳодир Йўлдошев
Ҳолливудда кино олаëтган ўзбек режиссëри Баҳодир Йўлдошев

"Чодирхаëл" дастурининг бу сонида Ўзбекистонда намойиш тақиқланган кинолар ҳақида суҳбатлашдик.

Ўзбекистоннинг яқин тарихида исталмаган киноларни тақиқлаш 1990 йилда бошланди. “Кичкина Вера” фильми Марказий Телевидениедан намойиш қилинганида, Ўзбекистон бу трансляцияни Ўзбекистон ҳудудида тўхтатиб қўйган эди.

Пахта иши танқид қилинган "Шок" фильми эса Ўзбекистон кинотеатрларида тақиқланган илк бадиий фильм бўлди.

Шу тариқа ўтган 25 йилдан ортиқ даврда 20га яқин кинолар намойиши тақиқланди.

Улар орасида "Ўзбетелефильм"да давлат маблағига суратга олинган "Судхўрнинг ўлими" ва хусусий тадбиркорлар сармояси асосида суратга олинган "Тоҳир Зуҳра 2" фильмлари бор.

Бунинг ëнида ўзбек киночиларининг Совет даврида суратга олган киноларига ҳам тақиқ қўйилди.

Масалан ўзбек киносининг улкан намояндаларидан бири Шуҳрат Аббосовнинг "Оловли йўллар" фильмини ҳам Ўзбекистонда намойиш қилиш тақиқлаб қўйилган.

СССР халқ артисти Шуҳрат Аббосов бу тақиқни тузум ўзгаргани билан изоҳлади.

Шу кунларда Россияда ижод қилаëтган киночи Улуғбек Йўлдошев "Ўзбетелефильм” студиясида давлат маблағига суратга олинган “Судхўрнинг ўлими” фильми намойиш қилинмасдан токчага қўйилганини айтади.

Йиллардан бери ўз ижодини Россияда давом эттираëтган ўзбек кинорежиссëри ва актëри Улуғбек Йўлдошев¸ Ўзбекистон маданияти ва санъати соҳасидаги айрим тебранишлар муносабати билан¸ "Ўзбекфильм" ва "Ўзбектелефильм" токчаларида экран юзини кўрмай тахланиб ётган сара фильмларнинг жамоатчиликка тақдим этилишига умид қилаëтганини таъкидлади.

Бундан 10 йил олдин таниқли кулги устаси Обид Асомов кинопродссерлигида олинган "Фотима Зуҳра 2" фильмининг нега тақиқда қолаëтгани номаълум.

Рихсибой Муҳаммаджонов: Дордан қочганлар Ўзбекистонда кино қиляпти

Ўзбекистонлик таниқли киносценарий устаси Рихсивой Муҳаммаджонов, раҳбарларнинг кино соҳасига ноўрин аралашганини оқламаган ҳолда¸ ҳозир Ўзбекистонда намойиш қилинаëтган киноларнинг аксарини токчага қўйиш керак деган фикрда.

Каримов даврида тақиққа тушган кинолар Мирзиëев даврида экранга чиқадими?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:45:14 0:00
Бевосита линк

Айни пайтда Рихсивой Муҳаммаджонов айтгани каби саёз фильмларгина эмас балки юксак стандартларда суратга олинган баъзи Ҳолливуд кинолари ҳам Ўзбекистонда тақиқланган.

Актёр Рассел Кроу ижросидаги "Нуҳ" фильмининг Ўзбекистондаги намойиши тўхтатилган.

"Ўзбеккино" миллий агентлиги Ҳолливуднинг "Нуҳ" фильми бўйича расмий баёнотига кўра, режиссёр Даррен Аронофскининг "Нуҳ" фильми намойиши диний идорадан тавсия бўлмагани учун тўхтатилгани айтилади.

Бундан олдин Ўзбекистонда британиялик таниқли комик артист Саша Барон Коэн суратга олган "Борат: Шуҳратли Қозоғистон давлати фойдаси учун Америка маданиятини ўрганиш" ва “Диктатор” фильмлари тақиқлаб қўйилган.

XS
SM
MD
LG