МСК Тошкент вақти билан соат 22:00да брифинг ўтказди
Брифингда берилган расмий маълумотга кўра, сайловчиларнинг 87 фоиздан ортиғи овоз берган ва айни пайтда, овозларни санаш жараёни бормоқда.
Шунингдек, овоз бериш жараёнида сайловни кузатган маҳаллий ва хорижлик кузатувчилардан сайлов қонунчилиги бузилиши билан боғлиқ мурожаат ёки аризалар келиб тушмагани айтилди.
Бундан ташқари, айрим сайлов участкаларининг раҳбарлари овоз бериш жараёнига оид ҳисоботларини эшиттирдилар. Бу ҳол, сайлов куни ўтказилган брифингда кузатилган илк ҳолдир.
Сайловнинг дастлабки натижалари душанба - 5 декабрь куни соат 16:00да эълон қилиниши айтилди.
Марказий сайлов комиссияси маҳаллий вақт билан соат 20:00 - овоз бериш участкалари ёпилган кезда 87,83 фоиз сайловчи овоз бериб бўлганини маълум қилди