Линклар

Шошилинч хабар
24 ноябр 2024, Тошкент вақти: 00:49

Сайловчиларнинг 88 фоиздан ортиғи Шавкат Мирзиёевга овоз берди

Дастлабки натижаларга кўра, президентликка номзод Бош вазир Шавкат Мирзиёевга сайловчиларнинг 88,61 фоизи овоз берган. Марказий сайлов комиссияси брифинг ўтказиб, жараёнда қонун бузилишига оид ариза тушмаганини билдирди. Озодликка келган фото-видео хабарларда сайловчиларнинг фаол бўлгани ва кўпчилик, кутилганидек, Бош вазир Шавкат Мирзиёевга овоз бергани кузатилди.

Ўзбекистонда навбатдан ташқари президентлик сайлови бўлиб ўтди.

Сайловга оид янгиликлар, тингловчилардан келган фото ва видео материалларни ушбу жонли блогда ўқишингиз мумкин. Ўзингиздаги хабарларни улашиш нияти бўлса, марҳамат, Озодликка юборинг!

Бизга боғланинг: +420 602 612 713; +420 724 971 539 (WhatsApp, Telegram, Viber)

Москвадаги ўзбек: "Мен ҳам Шавкат Мирзиёевга овоз бердим"

"Москвада ишлаётган ҳамюртларимизнинг ҳам сайловда анча фаол эканлигини кўришимиз мумкин. Кечки соат 17 да мен ҳам сайловга бордим ва элчихона олдида навбатда турганлар анчагина бор эди. Мен ўз овозимни Ш. Мирзиёевга бердим".

(Мактуб таҳрирсиз чоп этилди - таҳр.)

Марказий сайлов комиссияси маҳаллий вақт билан соат 19:00да қарийб 85 фоиз сайловчи овоз бериб бўлганини маълум қилди

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG