Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Бухоро ҳокими Муҳиддин Эсоновни вилоят ҳокими лавозимидан озод этган.
Озодлик манбасига кўра, Эсонов ўрнига Ўктам Барноев вилоятнинг янги ҳокими этиб тайинланган.
Муҳиддин Эсонов 2011 йилдан Бухоро вилоятини бошқариб келаётганди.
Шу кунни ўзида Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида қатнашди.
Шу сессияда шу кунгача Навоий вилояти ҳокими сифатида фаолият кўрсатиб келган Эркинжон Оқбўтаевич Турдимов Сурхондарё вилоятига янги ҳоким этиб тайинланган.
2015 йил январида вилоят ҳокими этиб тайинланган Тожимурод Мамараимов вилоятнинг Қизириқ тумани раҳбари этиб тайинланган.