Линклар

Шошилинч хабар
24 декабр 2024, Тошкент вақти: 06:11

Атамбаев: Халқларимиз чегара борлигини ҳис қилмаслиги учун ҳамма ишни қилишимиз керак


Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев 24 декабрь куни расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди. Самарқанд аэропортига тушган қирғиз президенти расмий ташрифини Ўзбекистоннинг марҳум президенти Ислом Каримовнинг қабрига гул қўйиш билан бошлади. Бу Шавкат Мирзиёев президент бўлганидан сўнг илк президентнинг расмий ташрифидир.

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев урашувлари кун тартибида икки томонлама ҳамкорлик, халқаро ва минтақавий муҳим масалаларни муҳокама қилиниши назарда тутилган.

Атамбаев расмий ташрифини Самарқанд шаҳрида дафн этилган Ислом каримовнинг қабрига гул қўйишдан бошлади. Шавкат Мирзиёев ҳам у билан бирга бўлиб, гул қўйди. Марҳум ҳақига Қуръон оятларидан тиловат қилинди.

Шундан сўнг Атамбаев ва Мирзиёев Самарқанд шаҳридаги «Man Auto-Uzbekistan» ўзбек-немис қўшма корхонасига бориб, у ерда ишлаб чиқарилган техника намуналарини кўришди.

Куннинг иккинчи ярмида икки мамлакат президентлари Ўзбекистон текстил ва автомобил саноати ишлаб чиқарган маҳсулотлар, халқ истеъмоли моллари қўйилган кўргазмасини томоша қилдилар.

Шанба куни кечқурун икки давлат раҳбарлари яккама-якка ва делагациялар иштирокида икки томонлама манфаатли муҳим масалаларни муҳокама қилишди.

Атамбаев: "Сиз ўзбек халқи кутган лидерсиз!"

Қирғизистон президенти матбуот хизмати хабарига кўра, Алмазбек Атамбаев марҳум Ислом Каримовни яхши сўзлар билан хотирлаб, шундай деган:

"Ислом Абдуғаниевичнинг ўз хизмати бор, у Ўзбекистонни ҳақиқатан ҳам мустақил қилди. Биз 2010 йилдаги воқеаларни тўхтатишда, провакацион воқеалар содир бўлмаслигида Ислом Каримовнинг сабрли позицияси хизматини яхши эслаймиз. Мен 2010 йилнинг июнида сиз билан(Мирзиёев назарда тутиляпти-таҳр) ҳар куни бир неча марта гаплашардик. Ўша пайтда бизга ёрдам берганларинг учун жуда ҳам миннатдорман", деди Алмазбек Атамбаев.

Қирғизистон президенти Мирзиёевга қараб ҳар бир даврнинг ўз лидери борлигини айтган:

"Сиз Ўзбекистон халқи кутган лидерсиз. Мустақиллик учун кураш босқичи тугади, энди иқтисодиёт ва муносабатларни тараққий эттириш, чекловлар ва кераксиз тўсиқларни олиб ташлашга ҳаракат қилиш керак", деди президент.

Атамбаев тарихда икки қардош халқнинг ягона давлати - Қўқон хонлиги борлигини, улар орасида чегара бўлмаганини эслатиб шундай деган:

"Биз халқларимиз чегара борлигини ҳис қилмаслиги учун ҳамма нарсани қилишимиз керак", деди Алмазбек Атамбаев.

Ўзбекистоннинг марҳум президенти Ислом Каримов раҳбарлиги даврида икки давлат муносабатларида изчил ҳамкорлик бўлмаган. Қирғизистоннинг "Қамбарота" ГЭСи қурилишига Ўзбекистон доим қаршилик қилиб келган.

Икки йил бурун Москвадаги МДҲ саммитларидан бирида Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев ва Ўзбекистон президенти Ислом Каримов айтишиб ҳам қолган эди.

Ўзбекистоннинг янги сайланган президенти Шавкат Мирзиёевнинг қўшнилар билан алоқаларни яхшилаш керак деган гапидан сўнг, қўшни давлатлар билан илиқ муносабатлар кўзга ташлана бошлади.

XS
SM
MD
LG