Линклар

Шошилинч хабар
27 декабр 2024, Тошкент вақти: 04:15

Қўшиқчи Каниза “Миллион” жамоаси устидан ҳукумат порталига шикоят ëзди


Қўшиқчи Каниза
Қўшиқчи Каниза

Каниза тахаллуси билан қўшиқ айтадиган 30 яшар Шаҳризода Аҳмедова “Миллион” жамоаси устидан Ўзбекистон президенти виртуал қабулхонасига ариза ëзиб¸ "миллион"чиларни концерт давомида ўз “номусини сурункали поймол” қилганликда айблади.

Шикоятга кўра¸ сентябрь ойида "Миллион" жамоасининг Тошкентдаги "Истиқлол" санъат саройидаги концертига йиғилган 5000 томошабин кўз ўнгида Каниза қўшиқ айтгаëтганида¸ таблода шаҳвонийликка шаъма қиладиган ëзувлар намойиш қилинган.

Ўзбекистон Маданият ва спорт вазирлигидаги Озодлик манбасининг айтишича¸ "Ўзбекнаво" лицензияси бўйича хонандалик фаолияти олиб борадиган Шаҳризода Аҳмедова номидан Ўзбекистон президенти виртуал қабулхонасига шикоят тушган ва бу шикоят кўриб чиқилган:

- Порталга тушган шикоят юзасидан керакли чоралар кўрилди. Шикоятда шу йилнинг сентябрь ойида бўлган “Миллион” жамоаси концертида Каниза ижодий исми остида чиққан Аҳмедова атайлаб калака қилингани таъкидланади.“Миллион” жамоаси раҳбари Даврон Кабулов бу шикоятдан тегишли хулоса чиқариб¸ ушбу концерт ëзилган дискларни савдо шоҳобчаларидан қайтариб олди¸ дейди манба.

Айни пайтда Каниза(Шаҳризода Аҳмедова) Озодлик мухбири билан суҳбатда “Миллион” жамоаси ва унинг раҳбари Даврон Кабулов билан кечаëтган низо тафсилотларини инстаграмдаги ëзувларидан ўқиб олишни сўради.

"Миллион" жамоаси раҳбари Даврон Кабуловнинг маҳаллий матбуотга айтишича¸ сентябрь ойида Каниза иштирокида бўлган концерт қўшиқчининг ўзи ва унинг маъмури билан келишилган ҳолда ҳозирланган.

“Битта концертда ҳар қандай кутилмаган гап айтилиши мумкин, аммо "Миллион"нинг концерти 7 кун 9 сеанс (!) ўтказилди. Шулардан саккизтасида иштирок этдингиз. «Саҳнада нима бўлганидан хабарим йўқ», дебсиз. Саккизта сеанс-а! Репетицияга ким келди, қуйиб қўйгандек сизга ўхшайдиган қиёфадошингизми?"¸ дея риторик савол берган Кабулов қўшиқ айтилганида таблода намойиш қилинадиган тасвирлар учун Канизанинг розилиги олинганини билдирди.

“Суҳбат давомида қайси расмлар муҳокама қилинишини ким билан гаплашгандим? Ўша расмларни ўзингиз Telegram орқали администраторимга ташлаб берганингиз ёдингиздан чиқдими?” “Ўзбекнаво”дан тортиб, порталгача арз қилиб, ҳамма ахборотни чиқариб бўлиб, бугун менга қўнғироқ қилаяпсиз: «Гаплашиб олайлик», деб. Унгача рақамим йўқмиди? дея савол беради Кабулов.

Мол емидан чиққан жанжал

Ўзбек шоу бизнесида юзага чиққан бу жанжал тафсилотига ойдинлик киритиш учун Озодлик мухбири қўшиқчининг маъмури Санжар Холмуродов билан гаплашди. Унинг айтишича¸ барча муаммо Каниза қўшиқ айтаëтганида таблода ëзилган “шулха” сўзидан келиб чиққан:

- Шулха русча шелуха сўзининнг бузилган варианти. Мол еми деган маънода. Лекин бу ерда ушбу калима шлюха яъни фоҳиша маъносида шаъма қилинaяпти. Биз Канизанинг кийимлари борасида ҳазил гаплар айтилади, дея келишган эдик. Улар эса келишувни бузиб, Канизанинг аëллик шаънини поймол қиладиган гапларни ëзишди. “Яқинда очилди” деб ëзиб, Канизанинг яқинда илк марта турмуш қурганига шаҳвоний ишора беришди. Бу гаплар Канизани ўзига, онасига руҳий зарба бўлди. Биз “Миллион” кулги жамоаси раҳбари Даврон Kaбуловни судга берамиз¸ дейди Санжар Xолмуродов.

Канизанинг ўзи Озодлик билан суҳбатда у куйлаётганида орқа экранда уятсиз сўзларга шама бўлган гаплар ёзилгани шов-шувга айланиб, АҚШда яшаëтган онасига одамлар хатлар ёза бошлаганини айтaди:

- Мен концертда чиқишимга розилигим фақат мени имижим ва бошимдаги нарсалар приколига розилик бўлган! Нега келишилмаган титр қўйиб юборилган? Концерт кунлари бир-икки марта экранга қараб¸ ундаги ёзувларга унчалик аҳамият бермадим¸ тушунмадим ҳам, чунки бу режада бўлмаганку! Улар ёмон нарсаларга шама эканини билмаганман.Чунки мен тўғри фикрлайдиган аëлман¸ дейди Каниза.

Бундан олдин Каниза маҳаллий радиога берган суҳбатида бу концертдан кейин эри ташлаб кетганлигини айтган эди.

Озодлик билан чоршанба кунги суҳбатда Каниза эри билан ярашишга умид борлигини айтса ҳам¸ "Миллион" жамоасини судга бериш ниятидан қайтмаганлигини таъкидлади.

Канизанинг маъмури Санжар Холмуродов билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:08:52 0:00
Бевосита линк

“Миллион” қизиқчилар жамоасининг лицензияси 2014 йилда тўхтатилган эди. Жамоа “лицензия шартларида кўзда тутилган ахлоқ-одоб меъëрларидан чиққани ва шаҳвоний мавзуларда юмористик лавҳаларни жамоатчилик олдида ижро қилгани учун” лицензиядан маҳрум қилинган.

Каниза ҳақида маълумот

Каниза исми бундан икки йил олдин Ўзбекистонда "ашулачилар вазирлиги" мақомида бўлган “Ўзбекнаво“ эстрада бирлашмаси сешанба куни ашулачилар ва уларнинг маъмурлари учун тарбиявий мажлисда салбий маънода тилга олинган эди.

Бу мажлисда Канизанинг "очиқ-сочиқ кийиниши¸ беҳаë турмуш тарзи" танқид қилинган эди.

Бундан ташқари¸ айни мажлисда Канизанинг администратори устидан жиноий очилгани ҳам тадбирда қайд қилинган эди.

Жорий йилда Канизанинг никоҳ тўйини "Истиқлол" санъат саройида ўтказишга “Ўзбекнаво” рухсат бермаган эди.

Aҳмeдoвa Шaҳризoдa Фaрҳoдoвнa — Фaрғoнa вилoяти Қўқoн шaҳридa туғилгaн, оилада тўртинчи фарзанд.

У Озодлик билан суҳбатда бувиси Канизахоннинг исмини ўзига тахаллус қилиб олганини айтади.

2001 йили ўрта мактабни тугатиб Тoшкeнт шaҳридaги Бeнькoв (Ҳозир Камолиддин Беҳзод - таҳр.) нoмидaги Ўзбeкиcтoн рaccoмчилик кoллeжигa ўқишгa кириб¸ 2004 йили тугaтгaн.

Каниза яккахон қўшиқчи сифатида 2006 йилдa «Жонoнa» гуруҳидa фаолият бошлаган.

2006 йилдaн ҳoзирги кунгa қaдaр Тoшкeнт шaҳридaги Шaйҳoнтoҳур тумaни “Бoлaлaр ижoдиёти уйи”нинг “Бoлaлaр” эcтрaдa вoкaл гуруҳи рaҳбaри лaвoзимидa ишлaб кeлмoқдa.

XS
SM
MD
LG