Линклар

Шошилинч хабар
26 декабр 2024, Тошкент вақти: 05:57

Мирзиëев ўзига янги тансоқчилар бошлиғини тайинлади


Ўзбекистоннинг собиқ президенти хавфсизлик хизматининг собиқ раҳбари Муиджон Тоҳирий Давлат Божхона қўмитасининг раиси этиб тайинлангани ортидан бўшаб қолган ўринга янги раҳбар тайинлагани маълум бўлди.

Айни пайтда бу ҳақда расман маълум қилинмади. Озодлик манбаларига кўра¸ жорий йилнинг 20 декабрида Президент хавфсизлик хизматига (ПХХ) собиқ раҳбар Тоҳирийнинг ўринбосари тайинланган.

Янги раҳбарнинг шахси ва унинг хизмат йўлига оид маълумотларни Озодлик ўрганмоқда.

Озодлик тасарруфидаги маълумотларга кўра¸ Ислом Каримов ўлимидан кейин бир муддат президент хавфсизлик хизматининг камида 1500 ходими фаолиятсиз қолган эди.

Бироқ шу кунларда кучли қўриқланган президент кортежи яна кўчада пайдо бўлди.

Президент хавфсизлик хизмати мутлақо ёпиқ тузилма бўлгани учун унинг таркибидаги эҳтимолий ўзгаришлар тўғрисида маълумот олиш деярли имконсиз.

Лекин Ўзбекистон президенти қўриқлаш тизимида ишлаган ва исми айтилмаслиги шарти билан Озодликка маълумот берган манбанинг айтишича хизмат қисқармоқда:

“Бу ходимлар 15 километр узунликдаги президент трассасини қўриқлаш билан шуғулланар эди. Ҳар сафар трассага 500 киши ташланар эди. Хизматнинг уч смена эканлигини назарда тутсак бу камида 1500 киши дегани. "Гитарачилар" (чолғу асбобиникига ўхшаш ғилофда қурол кўтариб юрадиган снайперлар - таҳр.) бу ҳисобга кирмайди. Ҳозир икки 200 га яқин одам¸ шу жумладан мен ҳам ишдан бўшадим. Хусусий қўриқлаш ширкати ëки божхонага ишга киришга уриняпман"¸ - деди суҳбатдош.

Айни пайтда Мирзиëевни қўриқлаëтганлар орасида марҳум Каримовнинг қўриқчилари борлиги телеканаллардаги тасвирларда акс этмоқда.

ПХХга яқин бўлган яна бир манбанинг айтишича, Мирзиëев жорий йилнинг 2 сентябридан 4 декабрига қадар Бош вазир давридаги тансоқчилари тарафидан одатий қўриқланган:

- Мирзиëев президентлик лавозимига ўтирганидан кейин расмий мақоми тақозо қиладиган қўриқлаш ҳизмати ва бошқа тизимлар форматига олинди. Президентнинг ҳаракатланиши ҳам шу форматга тушди¸ деди манба.

Мирзиëев Каримов трассасида юра бошлади

Каримов ўлганидан кейин бир муддат очиқ турган “президент трассаси” дея аталадиган йўлдан Мирзиëев тушган кортеж ҳаракат бошлагани кузатилди.

Президентнинг шаҳар ташқарисидаги “Дўрмон” резиденциясини шаҳар маркази билан боғлайдиган трасса бўйида истиқомат қиладиган тошкентликнинг (хавфсизлик мақсадида исмини айтмаймиз - таҳр.) Озодликка айтишича, 19 декабрдан бошлаб Нукус ва Афросиëб кўчалари милиционерлар тарафидан ўраб олинган.

- Кўча уч ойдирки тинчиб қолган эди¸ энди яна аввалги ҳолатига келди¸ деди суҳбатдош.

Унинг айтишича¸ Шароф Рашидов шоҳкўчаси ва Бешёғоч кўчаси орасидаги Афросиёб кўчасининг (Оқсарой қароргоҳи яқинидаги кўча - таҳр.) ҳар икки қисми автомобиллар ҳаракатланиши учун ëпилган.

Кейинги уч ой ичида очиқ турган бу кўча бир неча йил илгари Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ёпиб қўйилган эди.

Тошкентлик мустақил журналист Алексей Волосевич ўз манбаларига таяниб, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиëев “Каримов давридан қолган зирхли қора Мерседесларда Каримов трассасидан юра бошлагани ҳақида ëзди.

Озодлик билан суҳбатда Волосевич президент кортежидаги машиналар ҳаракати учун трассанинг мослашганини айтади:

- Зирхли машиналар кортежига мос трасса дейишди. Бу трасса бугун тўла тарзда Каримов давридаги каби ишлай бошлади.Каримов ўлимидан кейинги 3 ой мобайнида бу трасса оддий машиналар учун очиқ қолаëтган эди. 10 кундан бери бу кўча эрталаб ва кечқурун ëпилмоқда. 15 та қора Мерседеслар автоматчилар куршовида бу йўлдан юрмоқда¸ деди журналист.

XS
SM
MD
LG