Линклар

Шошилинч хабар
27 декабр 2024, Тошкент вақти: 08:28

Андижонлик тадбиркор: Биз нега пластик карточкага савдо қилишни истамаймиз?


Ўзбекистон республикаси миллий банки пластик карточкаси
Ўзбекистон республикаси миллий банки пластик карточкаси

Ўзбекистонлик тадбиркорларнинг пластик карточка билан ишлашни нега хуш кўрмаслиги ҳақида андижонлик кекса тадбиркорлардан бири Озодликка гапирди. Тадбиркорнинг айтишича, пластик карточкага келган мол қимматга тушиб кетаётгани ва карточкадаги пулни банкда нақдлаштириб бўлмаслиги боис, тадбиркорлар молини пластик карточка орқали сотишдан кўра нақд пулга сотишни афзал билади.

Андижонлик кекса тадбиркор “Маданият ва маърифат” телеканалидаги пластик карточкалар масаласига бағишланган “очиқ мулоқот”ни кўрганидан сўнг Озодликка гапиришга аҳд қилганини айтади:

“Бу “очиқ мулоқот” 15-декабрь куни бўлди. Унда солиқ, банк ходимлари, артистлар, дин арбоби ва ёшлар иштирок этди. Лекин мен у ерда битта ҳам тадбиркорни кўрмадим. Кўрсатувда, яширин камерада олинган уч-тўртта лавҳаларни кўрсатди. Унда тадбиркорлар “менда терминал йўқ, бўлса ҳам 10-15 фоиз қимматга оласиз”, деган гаплари бўлди. Кейин муҳокамада, бу савдогарларга қип-қизил ўғри, каззоб, ҳаромхўр каби ёрлиқлар ёпиштирилди. Лекин, бир тадбиркорни студияга чақириб очиқ сўралмадики, сен нега молингни карточкага қиммат сотяпсан, деб. Сабаб сўралмади. Бу очиқ мулоқот эмас, ғирт ёпиқ мулоқот бўлди”, дейди тадбиркор.

Тадбиркор улар нега молини пластик карточкада қимматроқ сотаётганини сабабини мана бу ерда изоҳлади:

Андижонлик тадбиркор: Биз нега пластик карточкага савдо қилишни истамаймиз?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:12:22 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG