Линклар

Шошилинч хабар
24 декабр 2024, Тошкент вақти: 05:59

Истанбулдаги ҳужум учун масъулиятни ИШИД зиммасига олди (ВИДЕО)


Хавфсизлик камераларида қайд этилган ҳужумчи тасвири турк матбуотида тарқалди
Хавфсизлик камераларида қайд этилган ҳужумчи тасвири турк матбуотида тарқалди

ИШИД террор гуруҳи Истанбулдаги тунги клубга қилинган ҳужум учун масъулиятни зиммасига олди. Турк матбуоти 1 январга ўтар кечаси амалга оширилган ҳужумни Ўзбекистон ёки Қирғизистон фуқароси содир этгани тахмин қилинаётганини хабар қилди. Ушбу ҳужумда Янги йилни қутлаётган 39 киши қурбон бўлди.

ИШИД ("Исломий давлат" террор гуруҳи) 2 январь куни тарқатган баёнотида "ҳалифаликнинг аскарлари насронийлар ўзларининг куфр байрамларини нишонлаётган кезда" ҳужумни амалга оширди, деб даъво қилди.

Бунга қадар Туркияда чоп этиладиган "Ҳуррият" ва "Қарор" газеталари хавфсизлик кучлари бу ҳужумни ИШИД террор гуруҳига боғлаётгани ҳақида хабар қилган эди. Шунингдек, ушбу газеталар ҳужумчининг Ўзбекистон ёки Қирғизистон фуқароси экани тахмин қилинаётганини ёзган.

Айни пайтда Туркия куч ишлатар тузилмалари ҳужумчини қидирмоқда.

Истанбулдаги ҳужум учун масъулиятни ИШИД зиммасига олди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:24 0:00

Ички ишлар вазири Сулейман Сўйлунинг айтишича, 39 киши ҳалок бўлган ҳужумда яна 69 киши жароҳат олган, қурбонлардан 16 нафари хориж фуқароларидир.

Расмий маълумотга кўра, қуролланган шахс 1 январга ўтар кечаси Истанбулнинг Ўртакўй минтақасида жойлашган Reina номли клубга кирган ва янги йилни қутлашга тўпланган одамларга қарата ўт очган. Клубда ҳужум пайтида 600-700 киши бўлгани хабар қилган.

Баъзи матбуот агентликлари хабарларига кўра, қуролланган шахс клубга кирган пайти Қорбобо либосида бўлган.

Одамларнинг баъзилари омон қолиш умидида ўзларини Босфор бўғозига отганлар.

Истанбул ҳокими Васип Шаҳин ҳужумни "террор амали" дея баҳолади.

Оқ Уй ҳодисани "даҳшатли террор ҳужуми" дея қоралади.

АҚШ президенти Барак Обама Туркияга барча зарурий ёрдамларни беришга буйруқ берди.

Истанбулда янги йил нишонланар экан хавфсизлик чоралари кучайтирилганди.

Полиция тунги клуб атрофини ўраб олди
Полиция тунги клуб атрофини ўраб олди

17 мингга яқин полициячига шаҳарда тартибни сақлаш вазифаси юклатилган.

Истанбул ва пойтахт Анқара 2016 йилда қатор террор ҳужумлари нишонига айланди.

10 декабрда Истанбулнинг Бешиктош футбол стадиони ташқарисида содир этилган қўшалоқ бомба ҳужумида 44 одам ҳалок бўлган ва 149 киши яраланганди.

Портлашлар учун масъулиятни радикал қуролли гуруҳ "Курдистон озод лочиинлари" ўз зиммасига олганди.

19 декабрда эса Анқарада Россиянинг Туркиядаги элчиси Андрей Карлов ўлдирилганди.

Туркия полициясининг зобити, 22 яшар Мевлуд Мерт Олтинтош элчининг орқасидан туриб, бир неча ўқ узганди.

XS
SM
MD
LG