Линклар

Шошилинч хабар
24 ноябр 2024, Тошкент вақти: 03:57

Cурхондарёда тадбиркор ҳибс давомида ўлди


Омонулла Муродовни суратга олган оила аъзолари агар у агар юрак хуружидан ўлган бўлса унинг қоши тепасидаги тикилган ёриқ қандай пайдо бўлгани қизиқтирмоқда. 
Омонулла Муродовни суратга олган оила аъзолари агар у агар юрак хуружидан ўлган бўлса унинг қоши тепасидаги тикилган ёриқ қандай пайдо бўлгани қизиқтирмоқда. 

20 январь куни Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида тадбиркор Муродилла Омонов ҳибс давомида ўлди.

Яқинларига кўра, милиция ходимлари тўйдан қайтаётган ​Муродилла Омонов машинасини тўхтатиб унинг алкогол ичиб ҳайдаганини пайқагач уни ҳибсга олган ва орадан бир неча соат ўтгач унинг жасадини онаси Караматхон Қодировага топширган.

Расмийларнинг яқинларига билдиришича, 33 яшар Муродилла Омонов юрак хуружи​дан вафот этган.

Ўша куни оқшом соат 21ларда ўғлини туман ИИБ да соғ-омон кўрган Кароматхон Қодирова тунги соат 23:30да унинг жасади туман шифохонаси моргида экани, унга ўғлининг юрак хуружи - инфаркт миокарддан ўлгани хабар қилинганини айтмоқда:

"2 соатдан кейин қўйиб юборамиз, дейишганди. Лекин соат 11 бўлса ҳам қўйиб юборишмади. Кейин "02"га қўнғироқ қилсам, ўғлингиз юрак хуружи билан район касалхонасига олиб кетилди, дейишди. Борсак, касалхона олдида 50дан ортиқ,100га яқин мелиса... ", дейди Кароматхон Қодирова.

Ҳодисани ўрганган Мустақил инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ташаббус гуруҳи раҳбари Суръат Икромовга кўра, Муродилла Омоновнинг ўлими юзасидан патологоанатом экспертиза хулоса 15 кун ичида тақдим этилади.

Озодлик билан суҳбатда Кароматхон Қодирова ўғли нима сабабдан ўлгани ҳақида туман ва вилоят ИИБ, прокуратураси аниқ маълумот бермаётганини даъво қиларкан, Ўзбекистон президентидан бу ишга арашишини сўради. Омонулла Муродовни суратга олган оила аъзолари агар у юрак хуружидан ўлган бўлса унинг қоши тепасидаги тикилган ёриқ қандай пайдо бўлгани қизиқтирмоқда.

Қуйида Кароматхон Қодированинг Озодликка айтган гапларини тинглашингиз мумкин:

Сурхондарёда 100 иш ўрни яратган аёл ўғли қийноқдан ўлганини иддао қилмоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:52 0:00
Бевосита линк

Озодлик бу мурожаатга расмий муносабат олишга уринишда давом этади, янгиликларни сайтимизда кузатиб боринг!

XS
SM
MD
LG