Линклар

Шошилинч хабар
24 декабр 2024, Тошкент вақти: 23:09

Москвада ўзбек муҳожири жасади ахлатхонага ташлаб кетилди


Москванинг Вихино туманидаги уйлардан биридаги чиқиндихонада топилган жасад 32 ёшли ўзбекистонлик фаррошга тегишли экани аниқланди. Калтаклаб ўлдирилган бу йигит билан бирга ишлаган муҳожирлар қотилликка мигрантларнинг алоқаси бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.

"Дворник" мурдаси чиқиндихонада топилди

2017 йилнинг 22 январида Россия пойтахтининг Жануби-Шаркий округидаги Академик Скрябин кўчасидаги уйлардан биридаги чиқинди йиғиладиган камерада бутун бадани қонталаб кетган мурда топилди.

Москва шаҳар Ички ишлар бошқармасининг ахборот бўлими навбатчи офицери ўлдирилган шахс хорижлик меҳнат муҳожири эканини тасдиқлаб берди.

- 22 январ куни эрталабки 9:36ларда “02” хизматига Академик Скрябин кўчаси, 3 уй, 7 корпуси бўйича жойлашган уйнинг подъездидаги чиқинди йиғиладиган камераси хонасида жасад аниқлангани хабари келиб тушди. Мурдани подъезд юваётган фаррош аёл аниқлади. Шу уйнинг “дворниги” экан, деди полиция ходими.

Мурдани келиб кўздан кечирган терговчилар унинг боши ва танасида кўплаб қонталашган жойларни аниқлаган. Терговчиларнинг дастлабки тахминларига кўра, кўринишидан осиёлик бўлган муҳожир йигит тепкилаб ўлдирилган. Экспертлар у топилишидан 5 соатча олдин, тонг саҳарда уриб ўлдирилганини аниқлашгани маълум бўлди.

Терговни олиб бораётган Москва Тергов қўмитасининг Жанубий-Шарқий округ бўйича Кузминский туманлараро тергов бўлимида Озодлик сўровига исми ошкор этилмаётган шахс жасади суд-тиббий экспертиза бюросига юборилгани, тергов ишлари давом этаётганини билдиришди.

"Таниб қолмасин деб ўлдириб кетган!"

Озодлик Москванинг Вихино-Жулебино туманида фаррош бўлиб ишлаб келган бу муҳожирнинг исми Акмал экани, у 1984 йилда Наманганда туғилганини аниқлади.

Сурхондарёлик Хуршидбек ўлган йигит билан яқин таниш бўлмасада, қўшни участкада бирга ишлаб келгани ва ҳодиса тўғрисида билганларини сўзлаб берди.

- 9 этажкали катта домнинг мусор камерасида бу бола ётиб қолган экан. Подъезд ювадиган аёл мусор камерасига сув олгани кирганда, қараса – эшик очиқ. Ичкарида ётган экан, “Акмал, Акмал, туринг!”, деган. Турмаган, оғзидан қони келиб ётган экан. Ҳамма томони қонталаш бўлиб кетган. 21-дан 22 январга ўтар кечаси бўлган бу. Ҳозир моргхонада экан ўлиги, деди Хуршидбек.

Муҳожир йигитнинг гувоҳлик беришича, 32 яшар Акмалнинг жасадини Наманганга жўнатишга Вихинодаги барча фаррош ва меҳнат муҳожирлари пул йиғишмоқда: жасадни аэропорт орқали Ўзбекистонга юборишга жами 85 минг рубл зарур экан.

Акмални яқиндан танийдиганлардан унинг Ўзбекистонда оила-бола чақаси қолгани маълум бўлди.

Хуршидбек билан суҳбат
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:12 0:00
Бевосита линк

Хуршидбек полиция Акмалнинг ўлдирилиши юзасидан сўров-суриштирув ишларини олиб бораётганини айтиб, қотиллик сабабларига оид ўзининг фикр-мулоҳазалари борлигини маълум қилди.

- Болларнинг айтиши бўйича, шу куни байрам бўлган. “Кеч бўлиб кетди – квартирага бориб ўтирмай, қор ёққан”, дея камерада ётиб қолган. Шу куни кечаси кимдир 50-60 камерани бузган. Биттасида бу бола чиқиб қолган – уриб ўлдириб кетишган. Дворниклар камерага сотилмаган металлолом қўяди, нарса қўяди. Ўғри боллар бор-да ўзларини ичидан! Бирортасини таниб қолган бўлса, “айтиб қўймасин” деб, уриб ўлдириб кетган.

Ким “овга” чиққани – номаълум. Темирчилар темир-терсакни 6-7 рублдан сотиб олади. Картонни эса ўзимизни ўзбек-тожик боллар сотиб олади. Полиция “Текшираяпмиз!”, дейди, аммо “чёрний”ни, ака, ким текширади?! Ҳеч ким текширмайди! Буни ўрислар қилмайди – 50-60 камерани болға-молоток билан бузиш қўлидан келмайди. Бомжлар десангиз – ҳаётда қилмайди, қўрқади. Камераларда иссиқ отопление ўтгани учун ичкариси иссиқ бўлади, деди Хуршидбек,

Суҳбатдош подъездлардан ва чиқинди камераларидан чиқаётган темир-терсак, қоғоз ва турли бошқа ташланган буюмлар фаррошларнинг ҳар кунлик қўшимча яхши даромадига айланганини қўшимча қилди.

XS
SM
MD
LG