Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 03:54

Мирзиёев Урганч ва Хива орасида темир йўл қуришни таклиф этди


Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Хоразмга сафари давомида вилоятда туризмни ривожлантириш учун Урганч шаҳридан Хивага электрлаштирилган темир йўли қуриш ва Хива шаҳрида замлнавий вокзал барпо этишни таклиф этди.

Келажакда эса "Афросиоб" тез юрар поездлари қатновини Хоразмгача узайтириш кўзда тутилмоқда.

1997 йилда Урганч ва Хива шаҳарлари ўртасида троллейбус қатнови йўлга қўйилган эди.

Урганч аэропортидан Хиванинг Ичан қалъасигача узайган ушбу 30 километрлик йўналиш Хоразмга келган сайёҳлар учун қулайлик яратиш мақсадида ишга туширилган эди.

XS
SM
MD
LG