Пенсионернинг розилигини олиб ҳам, олмай ҳам пенсиясини тўлов карталарига ўтказиб келаётган ҳукумат, кутилмаганда, кексаларга “марҳамат қилди”: улар энди шу ойдан бошлаб пенсиясини нақд пулда ола бошлайди. Ҳар ҳолда, Шавкат Мирзиёевнинг 2 февралдаги қарорида шундай дейилган. Куннинг шу ва бошқа воқеалари пайдо қилган саволларни Тошкентда яшовчи шоира Дилором Исҳоқовага бердик.