Президент Шавкат Мирзиёев 7 февраль куни Ўзбекистонни 2021 йилгача ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисидаги фармонни имзолади. Норматив-ҳуқуқий актлар порталига 18 январда муҳокама учун жойлаштирилган ҳужжатда беш йўналишда ислоҳотларни амалга оширилиши қайд этилган.
Озодликнинг Қурултой дастурида стратегияда ўз аксини топган беш тамойилни муҳокама қилдик.
Ўзбекистонни 2021 йилгача ривожлантириш стратегиясида давлат бошқарувини, суд-ҳуқуқ тизимини модернизациялаш, иқтисодни либераллаштириш, ижтимоий соҳани ва ташқи сиёсат принципларини ислоҳ этиш назарда тутилмоқда.
Қурултой қатнашчилари бу стратегияни “яхши ният ҳаритаси” дея таснифлаб бу ниятлар амалга ошишига жиддий шубҳа билдирдилар.
-Стратегия лойиҳаси долзарб бўлишига қарамасдан ҳаëтга тадбиқ қилиш механизмлари кўрсатилмаган деди¸ дастур қатнашчиси журналист Анвар Усмонов.
Ўзбекистонлик тадбиркор Мирза Анвар Ҳусаинов эса¸ хорижий тажрибани таҳлил қилган тарзда
суд мустақиллигини таъминлаш ва иқтисодни либераллаштиришга эришиш мумкин дея ҳисоблайди.