Линклар

Шошилинч хабар
27 ноябр 2024, Тошкент вақти: 21:35

Зимбабве президенти рафиқаси: Эримни мурдасини сайловга қўйсак ҳам халқ уни сайлайди


Зимбабвенинг 92 ёшли президенти Роберт Мугабе рафиқаси турмуш ўртоғи 51 ёшли Грейс Мугабе Африка миллий иттифоқи қурултойида чиқиш қиларкан эри “халқнинг шунчалар даcтагига экаки, у қазо қилса ҳам халқ уни сайлайди”, деб айтди.

“Агар Мугабе қазо қилса биз керак бўлса уни мурдасини номзод сифатида сайловга қўямиз”, - деди Зимбабве президентининг рафиқаси.

Роберт Мугабе Зимбабвени 37 йилдан буён идора этиб келмоқда.

1980 йилда Зимбабве Британияда мустақиллигини эълон қилганидан сўнг Мугабе дастлаб бош вазир, кейин 1987 йилда президент сифатида ҳокимиятни эгаллаб келмоқда.

Ўтган йилнинг сентябр ойида у ўзига қўйилган ҳайкални очилишида қатнашди ва янги муддатга номзодини қўйишини айтди.

XS
SM
MD
LG