Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 16:32

Соғлиқни сақлаш вазири яна алмашди


Адҳам Икромов икки ой аввал Соғлиқни сақлаш вазири бўлганди
Адҳам Икромов икки ой аввал Соғлиқни сақлаш вазири бўлганди

Икки ой аввал Соғлиқни сақлаш вазир бўлган Адҳам Икромов ишдан олинди.

Унинг ўрнига Олий мажлис қонунчилик палатаси қўмита раиси Алишер Шодмонов янги вазир бўлди.

Ўзгариш сабаблари ҳозирча номаълум.

Тиббиёт фанлари доктори, профессор, 55 яшар Алишер Шодмонов Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси вазифасида эди.

Президент Мирзиёев 2009-2012 йилларда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири бўлиб ишлаган Адҳам Икромовни декабрь ойида яна айни лавозимга қайта тайинланган эди.

Икромов Ислом Каримов ўлимидан кўп ўтмай 13 сентябрь куни Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари¸ Соғлиқни сақлаш, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари комплекси раҳбари этиб тайинланган эди.

Ҳозирда Икромов вазирликдан олингани билан бош вазир ўринбосари лавозимини сақлаб қолгани айтилаяпти.

Мирзиёев Ўзбекистондаги соғлиқни сақлаш тизимини кескин танқид қилиб келаяпти. Мазкур соҳада бир ярим ойдан бери ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

XS
SM
MD
LG