Ўзбекистон Эрк демократик партияси раиси¸ профессор¸ Отаназар Орипов 18 йил Ўзбекистон қамоғида ўтирган журналист, 63 ёшли сиёсий маҳкум Муҳаммад Бекжон жазо муддати тўла ўталгани ортидан 22 феврал куни қамоқдан озод қилинганига муносабат билдирди.
Ориповга кўра¸ қўнғироқдан қўнғироққача ўтирганига илова раскрутка ҳам қилинган маҳкумнинг озод бўлгани сиëсий ўзгариш тимсоли эмас.
-Мугҳаммад Бекжон айбсиз 18 йил қамоқда ўтирди. У газета чиқарган бўлса¸ мухолифат фаолииятида иштирок этган бўлса бу айб эмас¸ деди Орипов.
Суҳбатдош шунингдек хивалик ҳайдовчи ички ишлар биноси олдида ўзига ўт қўйгани ва диний арбоб Обид қори Назаровга қилинган ҳужумга беш йил тўлганига ҳам муносабат билдирди.