Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 20:38

OzodNazarPlus: Картошка тақчиллиги сабабларини собиқ колхоз раиси айтиб берди


Тошкент вилояти, Зангиота туманида яшайдиган, ўзини Шавкат ака (исм шартли) деб таништирган, Совет даврида колхоз, колхозлар тугатилгач, ширкат хўжалиги раиси бўлиб ишлаган пенсионер 1 март куни Озодлик билан боғланиб, Ўзбекистонда картошка етиштириш соҳаси инқирозга юз тутиши сабабларини айтиб бердики, у киши билан суҳбатни OzodNazarPlus рукнида эътиборингизга ҳавола қилишга қарор қилдик.

Собиқ раиснининг айтишича, уни Озодлик билан боғланишга куни кеча эълон қилганимиз мақола ундаган.

Февралнинг учинчи декадасида Ўзбекистоннинг айрим ҳудудлари бозорларида картошка нархи ўртача уч бараварга қимматлаб кетгани тўғрисида Озодлик хабар қилган эди.

Ўзини Равшанбек, деб таништирган сабзавотфуруш Тошкентнинг Фарҳод бозорида бундан бир ой аввал ҳар килоси 1000 сўмдан сотилган маҳаллий картошка 2800 сўмга чиққанини айтган эди.

Озодлик картошка бозоридаги вазиятни ўрганар экан, соҳага бевосита алоқадор кишиларнинг фикрларини келтирган эди.

Картошка импорт қиладиган логистик ширкат вакили картошка тақчиллигини эҳтиёжга яраша маҳсулотнинг вақтида етарли ғамланмагани билан изоҳлаган бўлса, Ўзбекистон ҳукуматининг собиқ мулозими Анвармирзо Ҳусаинов айбни ҳукуматга тўнкаган, “Ҳамма нарсани ўзимииз етиштирамиз, деган эски ғоядан воз кечиш керак”лигини таъкидлаб айтган эди.

Озодлик Ўзбекистон сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий тадқиқот институти билан ҳам боғланган, трубкани олган мутахассис деҳқонлар тавсия қилинган агротехника қоидаларига риоя қилмаслиги ва уруғлик картошка ноқонуний йўллар билан олиб келиниши боис касалликлар урчиганини айтиш билан кифояланган эди.

Мана энди собиқ раиснинг фикрлари билан танишинг.

Собиқ колхоз раиси картошка тақчиллиги сабаблари тўғрисида
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:09:53 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG