Бухоро вилояти Когон шаҳрида истиқомат қилувчи Иккинчи жаҳон уруши фахрийсига янги уй берилди.
Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёевнинг Facebookдаги саҳифасида маълум қилинди. Хабарга уруш фахрийси бўлган онахоннинг янги уйга ташрифи акс этган видео илова қилинган.
Озодлик радиоси тайёрлаган видеолавҳада уруш фахрийси, 93 яшар Мариям Алиева қаровчисиз қолганидан йиғлаб шикоят қилган, президент Мирзиёевдан ёрдам сўраган эди.