Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 23:33

“Валюта сиëсатининг устувор йўналишлари тўғрисида”ги лойиҳа қарорга айланади


Шавкат Мирзиëев

Шавкат Мирзиëев

Муваққат президент

28 ноябрь куни жамоатчилик муҳокамасига қўйилган “Валюта сиëсатининг устувор йўналишлари тўғрисида”ги қарори лойиҳасининг 15 январда кучга кириши эълон қилинди.

КЕЧИКТИРИЛДИ
Лойиҳанинг қарорга айланиш муддати 2017 йилнинг 1-чораги қилиб ўзгартирилди

28 ноябрь куни Ўзбекистон президентининг “Валюта сиëсатининг устувор йўналишлари тўғрисида” деб номланган янги қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

2017 йилнинг 15 январига қадар қабул қилиниши белгиланган бу лойиҳанинг Ўзбекистонда валюта эркин конвертациясига ўтиш жараëни томон қўйиладиган илк қадам бўлиши тахмин этилди.

“Валюта сиëсатининг устувор йўналишлари тўғрисида”ги президент қарори лойиҳаси¸ унинг илк жумласида ëзилишича¸ “ валюта сиëсатини либерализация қилиш ва такомиллаштириш¸ички валюта бозорини ривожлантириш ва унинг самарадорлигини ошириш, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг ташқи иқтисодий фаолияти учун шарт-шароитларни яхшилаш” мақсадида ишлаб чиқилган.

Ягона интерактив давлат хизматлари порталида жамоатчиликка тақдим этилган қарор лойиҳасида валюта сиёсатини либераллаштиришнинг беш асосий устувор йўналиши белгилангди

Булар:

- "давлат органларининг назорат-чеклаш орқали бошқариш усулларини ҳимоялаш-рағбатлантириш ёндашувига ўзгартириш, бунда хусусий активларни ўз ихтиёрига кўра бошқариш ҳуқуқини амалга оширишни таъминлаш ва қулай инвестицион иқлими ва ишбилармонлик муҳитини яратишни кўзда тутиш;

- республика экспорт салоҳиятини рағбатлантириш, миллий ишлаб чиқарувчиларнинг ички ва ташқи бозорлардаги рақобатбардошлигини ошириш;

- ташқи иқтисодий фаолиятнинг барча иштирокчиларига валюта операцияларин амалга оширишда тенг шароитлар яратиш, бунда алоҳида корхона ёки соҳаларга имтиёз ва преференциялар тақдим этиш амалиётини тақиқлаш;

- миллий валютанинг хорижий валюталарга нисбатан қийматини фақатгина бозор механизмларидан фойдаланган ҳолда ўрнатиш;

- миллий валюта барқарорлигига салбий таъсир кўрсатувчи қонунчилик нормалари ўрнатилишига йўл қўймаслик”.

Шавкат Мирзиëевнинг Ўзбекистонда валюта эркин конвертациясини жорий қилиш томон ташлайдиган илк қадами сифатида маҳаллий ва халқаро майдонда қизиқиш билан қабул қилинган бу қарор лойиҳаси 2017 йилнинг 15 январига келиб нафақат қабул қилинмади¸ балки расмийлар ва давлат матбуоти томонидан тилга ҳам олинмай қолди.

Бир ойга яқин давом этган бу сукутдан сўнг¸ президент Шавкат Мирзиёев 7 февраль куни “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида” фармон чиқарди.

Мазкур фармоннинг "Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг устувор йўналишлари" деб номланган учинчи бобининг " Макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш ва юқори иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолиш" деб номланган 3.1. моддасининг 117¸ 118¸ 119 бандлари валюта бозори ва миллий валюта вазиятига бағишланди.

Хусусан¸ "Валютани тартибга солишнинг илғор бозор механизмларини босқичма-босқич жорий этиш" деб номланган 119-бандда:

валюта бозоридаги хорижий валютага бўлган талаб ва таклифдан келиб чиқиб, бозор механизмини ҳисобга олган ҳолда, ички ва ташқи бозорларда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг рақобатбардошлигини таъминловчи ва қўллаб-қувватловчи валюта курси сиёсатини такомиллаштириш;

тадбиркорлик субъектларининг ўз валюта маблағларини эркин тасарруф этиш ҳуқуқини тўлиқ амалга оширилишини таъминлаш;

ҳар қандай манипуляцияларнинг олдини оладиган механизмларни жорий этган ҳолда, хорижий валютанинг биржада эркин муомалада бўлишини таъминлаш;

тижорат банклари томонидан жалб қилинган ва ўз ресурслари ҳисобидан хорижий валютани тегишли қоидаларга риоя қилган ҳолда эркин сотиш тизимини жорий қилиш;

бюджетга қўшимча тушумлар, тижорат банкларининг жорий кредитлари ва Ўзбекистон Республикаси Тикланиш
ва тараққиёт жамғармасининг маблағлари ҳисобига иқтисодиётнинг таянч тармоқларини вақтинчалик молиявий қўллаб-қувватлаш чораларини кўриш белгиланди.

Бу чоралар ижроси учун масъулият Ўзбекистонда 10 та идора - Марказий банк, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, ТИАИСВ, ДСҚ, ДБҚ
Давлат рақобат қўмитаси, Ўзкоммунхизмат, Ўзбекэнерго, Ўзбекнефтгазга топширилди¸ бажариш муддати учун 017 йилнинг 1-чораги ажратилди.

Бу банд¸ 2017 йилнинг 15 январида кучга кириши кутилган “Валюта сиëсатининг устувор йўналишлари тўғрисида”ги қарор лойиҳасини амалга оширишнинг иккинчи уриниши сифатида талқин этилди.

Гарчи на Мирзиëев¸ на бошқа расмийлар 28 ноябрь кунги қарор ижросининг амалга ошмагани сабабига изоҳ бермаган бўлса-да¸ айрим Озодлик манбалари¸ қолаверса¸ бошқа Ғарб агентликлари¸ бундай кечикишни Шавкат Мирзиëв ва мамлакатдаги қудратли МХХ раиси Рустам Иноятов ўртасидаги зиддият билан изоҳладилар.

Хусусан¸ Reuters агентлиги ўз дипломатик манбаларига таяниб¸ 7 март куни бу қарор ижросининг кечиктирилганини ислоҳотчи президент Шавкат Мирзиëев мағлубияти сифатида баҳолади.

"15 январга келиб ҳеч нарса ўзгармади (валюта сиëсатининг эркинлашмагани назарада тутилмоқда - таҳр.) ва манбаларимиз Иноятовнинг бундай ўзгаришга қарши чиқаëтганини айтди. Бундай ўзгариш давлат роли¸ хусусан¸ мавжуд регуляциялар орқали хориж валютаси айирбошланишини назорат қилувчи қудратли амалдорлар ролини заифлаштиради"¸ деб изоҳлади жумладан Reuters агентлиги бу кечикишни.

XS
SM
MD
LG