Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 12:15

Самарқандда 17 врач жиноий аборт қилиш айби билан ушланиб, терговга тортилди


Самарқанд шаҳрида ҳомилани жиноий тушириш ва туширилган ҳомилаларни туғруқхона крематориясида изнсиз ëқиш ҳолатлари юзасидан тергов олиб борилмоқда.

Самарқанд вилоят прокуратурасидаги исми сир қолишини истаган терговчининг айтишича¸ мазкур иш доирасида Самарқанд шаҳрининг Қошғарий кўчасида жойлашган 2- туғруқхона мажмуасининг 17 врачи 24 соатдан 4 суткагача ҳибсда сақланиб, сўроқ қилинган.

Терговчига кўра¸ шу кунларда 2- туғруқхонанаинг 1 врачи ва яна 1 ҳусусий клиника врачи ҳибсда қолмоқда.

“Врачлар иши”

Самарқандликларни саросимага солган “врачлар иши” бўйича Озодлик қўлга олинган врачларнинг яқинлари¸ вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси мулозими ва ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари билан суҳбатлашди. Бу суҳбатлардан аëн бўлишича¸ орган ходимлари Самарқандда узоқ йиллардан бери ноқонуний ҳомила тушириш (аборт қилиш) билан шуғулланувчи врачларнинг изига тушган.

Терговчига кўра, улар жиноий аборт амалиëтини хусусий клиника ва оддий хонадонларда амалга оширган.

"Ўзбекистонда аборт қилиш фақат давлатга оид касалхоналарда амалга оширилади¸ ҳусусий клиникаларнинг бунга ҳақи йўқ", дея маълум қилди Озодлик билан суҳбатлашган прокуратура терговчиси.

Гагарин кўчасидаги воқеа

Самарқанд вилоят прокуратураси терговчисининг айтишича¸ 14 март куни Самарқанд шаҳар Гагарин кўчасидаги уйда¸ ҳусусий клиника (клиника манзили Озодликда мавжуд) раҳбари 45 яшар Н.С. ва 2- туғруқхона акушер-гинеколог врачи 43 яшар Д.Н. (исмлари тахририятда мавжуд) пул эвазига бир аëлнинг 6 ойлик ҳомиласини туширган, яъни жиноий аборт қилган:

- Тергов ҳужжатларида бу икки аëл Гагарин кўчасидаги уйда самарқандлик аëлдан аборт қилинган ҳомилани 2- туғруқхона мажмуидаги кремоторийга олиб бориб ëқишга урингани қайд қилинган. Чала куйган ҳомила сурати делода мавжуд. Бу икки врачга нисбатан ноқонуний тиббий амалиëт ўтказиш¸ ҳужжатларни соҳталаштириш ва Жиноят кодексининг 114-моддаси "Жиноий равишда ҳомила тушириш" яъни аборт қилиш бўйича айблов эълон қилинди. Бу икки врач ҳибсда. 2- роддомнинг қўлга олинган 15 нафар врачлари эса шаҳарни тарк этмаслик шарти билан сўроқ қилиниб қўйиб юборилди¸ дейди терговчи.

Унга кўра¸ Самарқанддаги 2- туғруқхонада жиноий аборт билан шуғулланадиган гуруҳ фаолияти устидан вилоят ҳуқуқ-тартибот органлари тергов олиб бормоқда:

- Бу гуруҳ даволаш муассасаларидан ташқари жойларда ёки тиббий нуқтаи назардан мумкин бўлмаган ҳолда сунъий равишда ҳомила тушириш билан мунтазам шуғулланиб келганликда гумонланмоқда. 2- роддом крематорияси муҳрланди. У ерда экспертиза ишлари олиб борилмоқда, деди суҳбатдош.

Креаматория бу бинода жойлашган
Креаматория бу бинода жойлашган

Крематория машмашаси

Самарқанд вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг исми сир қолишини истаган мулозимининг Озодликка айтишича, 2- туғруқхонадаги 17 врачнинг 15 нафари ҳомила ва одамнинг ампутация қилинган аъзоларини ëқиш процедуралари бўйича тилхат-тушунтириш ëзиб беришган.

- Булар сўроқ қилиниб, шаҳардан чиқмаслик борасида тилхатга қўл қўйдирилганидан кейин ишга қайтишди. Фақат 2- туғруқхона мажмуаси врачи ҳибсда қолмоқда. Ҳомилани ëқиш пайтида барча ҳужжатлар расмийлаштирилмаган. Хомиласи ëқилган аëлларга билдирги берилмаган. Бошқа тафсилотлар судда аниқ бўлади, деди мулозим.

Самарқандда врачлар қўлга олинганидан икки ҳафта олдин Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиëев Ўзбекистон туғруқхоналаридаги абгор вазият ҳамда таъмагирлик ҳолатларини танқид қилган эди.

XS
SM
MD
LG