Линклар

Шошилинч хабар
27 ноябр 2024, Тошкент вақти: 07:40

Самвел Бабаян: “Менга ҳайкал қўйиш шарт эмас!”


Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси мураббийи Самвел Бабаян (ўртада)
Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси мураббийи Самвел Бабаян (ўртада)

“Малайзияда қайд этилган натижалар учун мухлислар олдида узр сўрайман. Деярли барча ўйинлар ғалаба ва мағлубият орасида туради. Сурия билан ўйинда қаердадир мен хато ҳам қилгандирман”,- деди Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи «А» гуруҳи 7-туридан ўрин олган Ўзбекистон – Қатар учрашуви арафасида.

Бу ҳақда хабар қилган маҳаллий сайтларга кўра, фикрини давом эттирар экан, Бабаян бундай деган: “Афсуски, ҳеч қайси ўйинда оптимал таркибда ўйнай олмаяпмиз. Аввалги ўйинларда йўқотишлар бўлди. Бундан афсусдамиз.Тўхтахўжаев сариқ карточка туфайли ўйинни қўйиб юборади. Бу гуруҳда кураш сўнгги тургача давом этади, чунки рақиблар ҳам очко йўқотмоқда.

Асосий мақсадимиз — эртага ғалаба қозониш ва шу йўл орқали ЖЧ–2018 турнирига йўл олиш. Айни вақтда энг кучли таркибга эга эканимиз ҳақидаги сўзларни такрорлашдан қочмайман. Бу ҳақиқатдан ҳам шундай. Балки эртагаёқ истеъфога чиқарман. Асосийси, Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ–2018 турнирига йўл олиши керак.

Жамоа яхши ўйнаганда стадион тўлади. Мухлисларга мурожаат қилмоқчиман. Стадионга қанча мухлис келишидан қатъий назар улардан далда сўраб қоламиз ва бизни қўллаб-қувватлашларига умид қиламиз», – деди Самвел Бабаян.

У, шунингдек, журналистларнинг саволларига жавоб бераётиб: “Менга ҳайкал қўйиш шарт эмас!”, - деди.

Бабаяннинг айтишича, Ўзбекистон футбол федерацияси миллий терма жамоа мураббийларининг яхши ишлаши учун барча шароитларни яратиб берган.

“Федерация ходими ижтимой тармоқларда нима деб ёзганидан хабарим йўқ. Лекин шуни айтишим мумкин-ки, федерация раҳбарияти биз, мураббийларга, барча шароитларни яратиб берган. Яъни оғир шароитлар ҳақидаги гап-сўзлар ҳақиқатга зиддир. Шу сабабдан менга ҳайкал қўйиш шарт эмас!” – деди Самвел Бабаян ЎФФ ходими Шерзод Эгамбердиевнинг “Фейсбук” тармоғида қолдирган постига тўхталар экан.

Футбол бўйича 2018 йилги жаҳон чемпионатига чиқиш учун Осиё минтақасининг “А” гуруҳида кураш олиб бораётган Ўзбекистон терма жамоаси 23 март куни Малайзияда (нейтрал майдонда) Сурия термасига 0:1 ҳисобида имкониятни бой бергач, интернет тармоқларида ушбу мағлубият юзасида кескин норозиликлар билдира бошланганди.

Ана шу танқидларга жавобан Ўзбекистон футбол федерацияси ходими Шерзод Эгамбердиев ўйиннинг эртаси куни “Фейсбук”даги ўз саҳифасида: “Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийлари қандай оғир шароитларда ишлаётганини билсангизлар, уларга ҳайкал қўйган бўлардингизлар”, - деган маънода пост қолдирган эди.

28 мартдаТошкентдаги “Бунёдкор” стадионида ўтказилиши кутилаётган Ўзбекистон-Қатар ўйинидан олдин мезбонлар терма жамоаси 9 очко билан учинчи ўринни, меҳмонлар эса 4 очко билан охирги, бешинчи, ўринни эгаллаб туришибди. “А” гуруҳининг биринчи ва иккинчи ўринларида 14 очко билан Эрон ва 10 очко билан Жанубий Корея термалари боришмоқда. Олти жамоадан иборат ушбу гуруҳда тўртинчи ўринни 8 очко илан Сурия термаси, бешинчи ўринни эса беш очко билан Хитой термаси эгаллаб турибди.

28 мартда ушбу гуруҳда Ўзбекистон-Қатар ўйинидан ташқари, Эрон-Хитой ва Жанубий Корея-Сурия учрашувлари ҳам ўтказилади.

XS
SM
MD
LG