Тошкент шаҳрининг Юнусобод тумани ҳокими Мираъзам Мирқосимов лавозимидан озод этилган.
Уни ўрнига ҳокимнинг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаб келган Сардор Қосимов ҳоким вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.
Бу ҳақда ҳукумат нашрлари хабар берди.
Ҳокимнинг нима сабабдан вазифасидан бўшатилгани маълум эмас. Хабарларга кўра, Юнусобод тумани ҳокимиятидаги раҳбар алмашинуви Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг айни туманга 25 март кунги ташрифидан сўнг амалга ошган.
Мирзиёев Юнусободнинг Боғишамол кўчаларини туташтирувчи янги кўприк билан танишиш мақсадида туманга борганди.