Линклар

Шошилинч хабар
27 ноябр 2024, Тошкент вақти: 18:37

Петербург мэри жароҳатланганлар орасида Ўзбекистон ватандоши борлигини айтди

Санкт-Петербург метросининг икки станциясида портлаш содир бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, жами 14 киши ўлган, 51 йўловчи жароҳат олган. Россия Бош прокуратураси ҳодисани террор ҳужуми, деб атади.

Санкт-Петербург метросининг 2 станциясида портлаш бўлди.

Жами 14 киши ўлди, 51 йўловчи жароҳат олди.

Метрода яна бир портламаган бомба топилди.

Бош прокуроратура ҳодисани террор ҳужуми, деб атади.

Жароҳатланганларнинг рўйхати эълон қилинди.

Дастлабки тергов ҳужумни худкуш қилганини кўрсатгани айтилди.

Рус матбуоти эҳтимолий ҳужумчи марказий осиёлик, деб хабар тарқатди.

ТАСС портлаш “Сенная плошчадь” метро бекатида турган поезд вагонларидан бирида содир бўлганини хабар қилаётган бўлса, айрим ҳодиса гувоҳлари яна бир портлаш “Технология институти” станциясида ҳам бўлганини хабар қилди. Ҳодиса жойига қутқарувчилар, “тез ёрдам” шифокорлари ва полиция етиб келди- қутқарув ишлари давом этмоқда.

Россиянинг бошқа шаҳарларидаги метрополитенларда, хусусан Москвада, хушёрлик чоралари кучайтирилди.

Портлаш бўлган жойга Россия Тергов қўмитасининг Санкт-Петербург бўйича Бош тергов бошқармаси ходимлари етиб келди.

Санкт-Петербург метросида бўлган портлаш ортида Москва метросида кучайтирилган хавфсизлик чоралари кўрилмоқда.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG