Линклар

Шошилинч хабар
27 ноябр 2024, Тошкент вақти: 12:53

Петербург мэри жароҳатланганлар орасида Ўзбекистон ватандоши борлигини айтди

Санкт-Петербург метросининг икки станциясида портлаш содир бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, жами 14 киши ўлган, 51 йўловчи жароҳат олган. Россия Бош прокуратураси ҳодисани террор ҳужуми, деб атади.

Санкт-Петербург метросининг 2 станциясида портлаш бўлди.

Жами 14 киши ўлди, 51 йўловчи жароҳат олди.

Метрода яна бир портламаган бомба топилди.

Бош прокуроратура ҳодисани террор ҳужуми, деб атади.

Жароҳатланганларнинг рўйхати эълон қилинди.

Дастлабки тергов ҳужумни худкуш қилганини кўрсатгани айтилди.

Рус матбуоти эҳтимолий ҳужумчи марказий осиёлик, деб хабар тарқатди.

3 апрел куни Владимир Путин Умумроссия Халқ Фронти (ОНФ) медиафорумида иштирок этиш учун етиб келди. Шунингдек, Россия президенти анжуман давомида Беларус президенти Александр Лукашенко билан учрашув ўтказди.

Россия Бош прокуратураси “Россия 24” телеканали эфирида Петербург метросидаги портлашларни “террорчилик ҳужуми” сифатида баҳолади.

Бош прокуратура расмий вакили Александр Куренной ҳодиса юзасидан жиноий иш очилганини тасдиқлади.

Айни пайтда, Санкт-Петербург шаҳрида телефон ва бошқа алоқа воситалари билан узилишлар вужудга келди.

Айниқса телефон орқали алоқа ўрнатишда жиддий муаммолар вужудга келаётгани маълум.

Пулково аэропортида хавфсизлик чоралари кучайтирилди

Associated Press‏:

Санкт-Петербург метросидаги портлашда 10 киши қурбон бўлди, 50 киши жароҳатланди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG