Линклар

Шошилинч хабар
24 декабр 2024, Тошкент вақти: 18:19

Петербург мэри жароҳатланганлар орасида Ўзбекистон ватандоши борлигини айтди

Санкт-Петербург метросининг икки станциясида портлаш содир бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, жами 14 киши ўлган, 51 йўловчи жароҳат олган. Россия Бош прокуратураси ҳодисани террор ҳужуми, деб атади.

Санкт-Петербург метросининг 2 станциясида портлаш бўлди.

Жами 14 киши ўлди, 51 йўловчи жароҳат олди.

Метрода яна бир портламаган бомба топилди.

Бош прокуроратура ҳодисани террор ҳужуми, деб атади.

Жароҳатланганларнинг рўйхати эълон қилинди.

Дастлабки тергов ҳужумни худкуш қилганини кўрсатгани айтилди.

Рус матбуоти эҳтимолий ҳужумчи марказий осиёлик, деб хабар тарқатди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербургдаги портлашлар муносабати билан Россия президенти ва рус халқига таъзия билдирди.

Интерфакс хабарига кўра, портлашга алоқадорликда гумонланиб икки киши қидирувга берилган. Улардан бири бомбани вагонда, иккинчиси - "Площадь Восстания" метро бекатида қолдириб кетган. Ҳодиса гувоҳлари портлаб кетган вагонда портфелдаги мосламани қўйиб кетган шахс кейинги вагонга ўтиб олганини гапирмоқда.


Жаҳон лидерлари ва жамоат арбоблари Россияга 3апрел кунги портлаш муносабати билан ҳамдардлик билдирмоқда.

Энг сўнгги видеохабарлар:

Сиёсатшунослар Петербургдаги портлашлар ортидан мамлакатда сиёсий ва диний қатағонлар авж олиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.

Тергов Қўмитаси Россия Федерацияси Жиноят Кодексининг 205 (террорчилик акти) ва 223.1 (портловчи модда айирбошлаш) моддалари асосида жиноий иш қўзғатди.

2015 йилда Санкт-Петербург метрополитени хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 1,3 миллиард рублга (~27 млн. АҚШ доллари) тенг маблағ сарфланган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG