Россияликлар Санкт-Петербург метросидаги портлашларни нима билан боғлашмоқда:
Петербург умумий овқатланиш тармоқлари эгаларига Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг вақтинча фаолиятни тўхтатиб туриши тўғрисида оғзаки буйруғи тарқатилаётгани хабари чиқди:
Петербургдаги террорчилик ҳужуми муносабати билан шаҳарда 3 кунлик мотам эълон қилинди. Бу ҳақда вилоят губернатори расмий вакили Андрей Кибитов хабар қилди.
Портлашда 15 яшар вояга етмаган бола жиддий жароҳатлар билан шифохонага олиб кетилгани маълум бўлди.
Санкт-Петербургда 1М, 2М, 3М, 4М ва 5М трассалари ҳамда метрополитеннинг қўшимча линияларида бўйича жамоатчилик транспорти бўйича бепул йўловчи ташиш йўлга қўйилди.
Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги охирги расмий маълумотларига кўра, 47 киши турли оғирликдаги жароҳатлар билан шифохоналарга олиб келинди. 7 йўловчи вагонларнинг ўзида, яна бири клиникага олиб кетилаётганда, 2 киши эса шифохонада нобуд бўлгани айтилди. Портлашда яраланганлар Петербургнинг бешта шифохонасига ётқизилди.