Энг сўнгги видеохабарлар:
Интерфакс хабарига кўра, портлашга алоқадорликда гумонланиб икки киши қидирувга берилган. Улардан бири бомбани вагонда, иккинчиси - "Площадь Восстания" метро бекатида қолдириб кетган. Ҳодиса гувоҳлари портлаб кетган вагонда портфелдаги мосламани қўйиб кетган шахс кейинги вагонга ўтиб олганини гапирмоқда.
Жаҳон лидерлари ва жамоат арбоблари Россияга 3апрел кунги портлаш муносабати билан ҳамдардлик билдирмоқда.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербургдаги портлашлар муносабати билан Россия президенти ва рус халқига таъзия билдирди.
Метродаги портлашларга алоқадорликда гумонланиб фотосурати маҳаллий оммавий ахборот воситалари орқали тарқатилган мусулмон йигит ўзи полицияга келди. У ҳақиқатан 3 апрел куни метрополитендан фойдалангани ва портлашларга мутлақо алоқаси йўқлиги билдирган.
Айни пайтда, кўплаб марказий оммавий ахборот воситаларида "террорчи ўзи таслим бўлгани" тўғрисида ёлғон хабарлар тарқатилмоқда.
Рус блогерлари ва журналистлари томонидан "Ҳоттабич" деб лақаб қўйилган бу шахснинг фотоси бир неча соат ўтиб деярли барча оммавий ахборот воситаларида асосий гумонланувчи сифатида тарқатилган эди.
Бу хабар ортидан Интерфакс Россия ФСБсидаги манбасига таяниб Санкт-Петербург метросидаги портлашлар 23 яшар марказий осиёлик худкуш томонидан содир этилганини иддао қилиб чиқди.