Линклар

Шошилинч хабар
25 декабр 2024, Тошкент вақти: 23:36

Мирзиёев милицияни ислоҳ қилишни ички ишлар вазирига топширди


Ўзбекистонда Ички ишлар тизимини тубдан ислоҳ қилиш жараёни бошланиши кутилмоқда..Бу борада президент Мирзиёевнинг 10 апрель куни имзолаган "Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонида сўз боради.

Маълумотда айтилишича, ички ишлар тизимини ислоҳ қилиш йўналишида Ички ишлар вазири Абдусалом Азизов раҳбарлигида махсус комиссия ташкил этилди.

Президент фармонида “сўнгги йилларда ички ишлар тизимида жиддий камчиликлар ва муаммолар тўпланиб қолгани”, бу муаммолар "тизим фаолияти самарадорлигига ҳалқит бераётгани" танқид қилинган.

Президент фармонига ЎзА сайтида берилган расмий шарҳда: “Ўтган йилнинг сентябрь ойида “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди. Бироқ, мазкур қонун талабларини амалиётга жорий этиш имкониятлари, шунингдек, фуқароларнинг ички ишлар органлари фаолиятига доир мурожаатларини ўрганиш соҳада ҳамон ўз ечимини кутаётган кўплаб муаммо ва масалалар мавжудлигини кўрсатмоқда”, деб билдирилади.

Фармонда ички ишлар тизимида республика, вилоят ва туман даражасидаги бўлинмалар ўртасида асосий вазифа ва функциялар аниқ тақсимланмагани, ички ишлар органлари мансабдор шахслари, профилактика инспекторларининг аҳоли билан мунтазам учрашувлар ўтказмаётгани ва жамоатчилик билан ҳамкорлик қилмаётгани, фуқаролар мурожаатлари билан ишлашга етарлича эътибор берилмаётгани танқид қилинади.

Фармонда Ички ишлар вазирлигида аҳоли мурожаатлари билан ишловчи аниқ тузилманинг йўқлиги сабабли, мурожаатлар эътиборсиз қолдирилаётгани таъкидланган ҳолда Жисмоний, юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш ва иш юритиш бошқармасини ташкил этиш ҳам назарда тутилган.

Президент фармонига берилган расмий шарҳда қайд этилишича, бу камчиликларни бартараф этиш учун ички ишлар органлари фаолияти устидан парламент ва жамоатчилик назоратининг янги тизими ўрнатилади.

Олий Мажлис Сенати томонидан бир йилда икки марта Ўзбекистон ички ишлар вазирининг ҳисоботи эшитилади. Вилоят,туман ва шаҳарларда эса ички ишлар бошқармалари раҳбарлари ҳар чоракда депутатлар кенгашларига ҳисобот берадилар. Депутатлар эса милиция раҳбарлари ҳисоботларига танқидий ёндашув билан муносабатда бўлишлари талаб қилинади.

Бундан ташқари жой-жойларда милиция бошлиғининг ёшлар масалалари бўйича ўринбсоари лавозими джорий этилади. Жиноят қидирув ва терроризмга қарши курашиш бош бошқармаси базасидаЖиноят қидирув бош бошқармаси ҳамда Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармаси тузилади.

Проезидент фармонида Ички ишлар вазирлиги қошидаги Тергов бош бошқармасини тергов департаменти сифатида қайта тузиш ҳам назарда тутилган. Бундан мақсад тергов органлари мустақиллигини таъминлаш экани айтилмоқда.

Мирзиёев кейиги йилларда паспорт столларида ҳам аҳолига ноқулайлик туғдираётган ҳолатлар кўп эканини ўз фармонида айтиб ўтган. “Ички ишлар органлари фаолиятини тубдан ислоҳ қилиш зарурлиги эътиборга олиниб, ушбу йўналишда Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси ташкил этилди”, дейилади фармонга берилган расмий шарҳда.

Бундан ташқари ички ишлар органларини аҳолига яқин бўлишини таъминлаш мақсадида ички ишлар бошқармаларидан узоқда жойлашган аҳоли пунктларида қўшимча 175 та шаҳар ички ишлар бўлимлари ва 824 та таянч пунктлари ташкил этилади.

XS
SM
MD
LG