Линклар

Шошилинч хабар
22 декабр 2024, Тошкент вақти: 12:31

Уруш фахрийларига машиналарни навбатсиз олиш сертификатлари топширилди


Ўзбекистонлик уруш фаҳрийларига GM Uzbekistan автомобилларини навбатсиз олиш имтиёзини берувчи сертификатлар топширилди.

Шундай сертификатлар 1941-1945 йиллардаги урушда қатнашган 300 нафар тошкентлик фаҳрийга берилган.

Тошкент ҳокимияти матбуот хизматига кўра, фахрийларга берилган машина олиш имтиёзидан уларнинг қариндошлари ҳам фойдаланиши мумкин.

Андижондаги GM Uzbekistan қўшма корхонаси йилига 250 минг дона енгил автомобил ишлаб чиқаради.

Бошқа давлатларда GM Uzbekistan маҳсулотлари арзон сотилаётган бир пайтда ўзбекистонликларнинг ўзлари автомобил харид қилиш учун олдиндан қиммат нархда пул тўлаб, устига-устак, уни ойлаб кутишади.

XS
SM
MD
LG