Линклар

Шошилинч хабар
24 декабр 2024, Тошкент вақти: 01:29

Хорижда ўқиётган ўзбекистонлик талабалар энг катта ташвишдан қутулди


Массачусетс Технология институти - рейтинги энг юқори ўқув юртларидан бири.
Массачусетс Технология институти - рейтинги энг юқори ўқув юртларидан бири.

Вазирлар Маҳкамаси жорий ой бошида қабул қилган қарор билан ҳориждаги университетларнинг ўзбекистонлик битирувчилари йиллардан буён дуч келаётган жиддий муаммо бартараф этилди.

Халқаро ташкилотлар тузган рейтингдаги дастлабки 500 позицияни эгаллаган университетларда таълим олганларнинг дипломлари бундан буён Ўзбекистонда махсус синовларсиз нострификация қилинади – тан олинади.

3 апрелда қабул қилинган “Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) тартиби тўғрисида Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»”ги қарор кенг қамровли катта ҳужжатдир.

Унда олий маълумот тўғрисидаги дипломлардан ташқари тўлиқ ўрта, тўлиқсиз ўрта ва ўрта маълумот тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тартибига аниқлик киритилганки, қизиққанлар қарор матни билан мана бу ерда танишиши мумкин.

"Илғор 500"нинг битирувчилари тан олинади

Ҳукумат қарорига биноан бундан буён халқаро тан олинган ташкилотларнинг олий таълим муассасалари рейтинги бошидаги 500 талик рўйхатга киритилган университетларни битирганларнинг дипломларини нострификациялаш тўғридан-тўғри (махсус синовларсиз) амалга оширилади.

Яна қайси ҳолатларда дипломни нострификациялаш учунимтиҳон топшириш шарт эмас?

Ҳукумат қарорига биноан, агар битирувчи олий таълимни:

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарор, фармойиш ва баённомалари асосида;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият юритишига рухсат этилган хорижий давлатларнинг олий таълим муассасаларида;

мутахассисларни мақсадли тайёрлаш учун хорижий давлатлар томонидан ажратилган квоталар (грантлар)га мувофиқ тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идораларнинг йўлланмалари асосида;

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Давлат тест марказининг қўшма қарори билан ҳар йили рўйхати тасдиқланадиган таълим муассасаларида олган бўлса дипломни нострификациялаш учун имтиҳон топшириш шарт эмас

"Илғор 500"га кирмаган университетлар битирувчилари нострификация жараёнидан тўлиқ ўтади

Нострификациялаш ваколати юклатилган идора – Ўзбекистон республикаси Давлат тест маркази мулозимининг Озодликка айтишича, Ўзбекистонга қўшни давлатлар: Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистондаги олий ўқув юртларининг битирувчиларига нострификациялашнинг осонлаштирилган тартиби жорий этилмайди, чунки бу мамлакатлар университетлари 500 та энг яхши университет рўйхатига киритилмаган.

roundranking.com тузган рейтингда 763 та олий ўқув юрти баҳоланган. Улар орасида, масалан, Туркиянинг 14 та университети бор. Улардан 6 таси 500 таликнинг ичида ва уларни битирганларнинг дипломи Ўзбекистонда махсус синовсиз, лекин экспертлар текширувидан ўтказилганидан сўнг тан олинади. Қолган 8 та университет битирувчиларининг дипломлари нострификация жараёнидан тўлиқ ўтказилади.

Шуни айтиш керакки, АҚШдаги Ҳарвард университети биринчи ўринни эгаллаган бу рейтингдан Ўзбекистондаги университетлардан биронтаси ҳам жой олмаган.

7 йил муқаддам жорий этилган тартиб

Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) тартиби тўғрисида Низом 2000 йилнинг 25 июлида қабул қилинган эди.

Ўша даврда бундай тартибни жорий этишдан мақсад нима эди?

Бугунга келиб ўша тартиб ўзгартирилишига нима сабаб бўлди?

Бу масалада чет давлатлар тажрибаси қандай?

Ўзбекистон университетлари битирувчиларининг дипломлари чет давлатларда қандай тан олинади?

Бу саволларни Чехиядаги олий ўқув юртларидан бирининг ўқитувчиси, Иқтисодиёт фанлари доктори, ўзбекистонлик Холназар Омоновга бердик.

Холназар Омонов дипломларни нострификациялаш тўғрисида
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:08:28 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG